Ўктам Тўраев Сариосиё туманига ҳоким бўлди

Сурҳондарё вилояти ҳокимлиги матбуот ҳизматининг маълум қилишича, 20 сентябрь куни Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Жўраев Асқарали Чориевич Бойсун тумани ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан шу кунгача Бойсун тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Тўраев Ўктам Исмоилович Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Тўраев Ўктам Исмоилович 1979 йилнинг 25 октябрида  Музработ туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университети, 2002 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 2017 йилда Бойсун тумани ҳокими этиб тайинлангунга қадар Музработ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулнора каримова тарафдори бўлган санъаткорлар норасмий тақиққа тушди

Zo’rTV хусусий телеканали 12 июлдан бошлаб хонанда Жаҳонгир Позилжоновни “Xontaxta” ва “Bojalar community” кўрсатувлари, қизиқчи Ҳалима Иброҳимовани эса “Sitro shou” ...

Меҳнат вазирлиги тиззасигача сувга тушиб турганлар юзасидан суриштирув бошлади

Меҳнат вазирлиги аҳолидан ижтимоий тармоқларда тарқалган тиззасигача сувга тушиб турган 6 киши юзасидан маълумотлар ҳақида хабар беришни сўради, дея ёзмоқда «Газета.uz» ...

Ироқдан 64 бола юртимизга олиб келинди

2019 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ўзбекистонлик 64 нафар бегуноҳ бола махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400