Афғонистон аҳолисининг 25 фоизи ишсизликдан азият чекмоқда

Афғонистон миллий ишчилар уюшмаси ходимларининг таъкидлашича, ўтказилган тадқиқотга кўра, ишга лаёқатли бўлган аҳолининг 25 фоизи ишсизликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда “Таржумон.уз” ёзмоқда.

Ишсизларнинг кўплиги туфайли мамлакат аҳолисининг 55% дан кўпроғи қашшоқлик остида яшайди.

Афғонистон Миллий ишчилар уюшмаси раҳбари Маъруф Қодири баёнот беришича, улар томонидан ўтказилган тадқиоқтларга кўра, мамлакатдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг қарийб 25 фоизи ишсиз.

Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда мамлакатда 15 миллиондан ортиқ киши иш билан таъминланган ва ишчиларнинг аксарияти ўз-ўзини иш билан таъминлайди ва иқтисодиётнинг норасмий қисмида иш ўринлари яратмоқда.

Бироқ, иш билан таъминланган аҳоли меҳнат кафолатларига эга эмас ва аксарият ҳолларда иш берувчилар меҳнат бозорида ўз мавқеидан фойдаланиб, ишчиларнинг иш ҳақини кам баҳолайдилар ва уларнинг ҳуқуқларини поймол этадилар.

Меҳнаткашлар уюшмасида айтилишича, президент сайловлари билан боғлиқ ҳарбий ҳаракатларнинг кучайиши, тегишли меҳнат тизимининг йўқлиги ва инқироз ишсизлик сабабларини келтириб чиқармоқда.

Кўплаб йирик афғон тадбиркорлари кафолатлар йўқлиги, қуролли талон-тарожлар, болаларни ва бизнесга яқин кишиларни ўғирлаш ҳолатлари мавжудлиги оқибатида, ўз мамлакатларига сармоя киритмайдилар ҳамда ҳаётлари ва мол-мулкларидан хавсирайдилар.

Минглаб афғонларнинг хорижда катта сармоялари бор ва улар йирик компанияларнинг эгаларидир, аммо ишончсизлик туфайли улар Афғонистон иқтисодиётига сармоя киритишга жазм этмайдилар.

Ҳар йили 500 мингга яқин ёшлар Афғонистоннинг меҳнат бозорини тўлдирадилар.

Жаҳон банкининг статистик маълумотларига кўра, Афғонистонда ҳар йили ишчи кучининг ўсиши 500-700 минг кишини ташкил этади, аммо ҳамма ҳам иш топа олмайди.

Ёшларнинг Афғонистондан Европа мамлакатларига кўчиб кетишининг асосий сабабларидан бири ҳам иш ўринларининг етишмаслиги ҳисобланади.

Бошқа бир тадқиқот шуни кўрсатадики, Афғонистондаги ёшларнинг асосий муаммоси ишсизликдир ва минглаб ишсиз ёшлар экстремистик гуруҳларга ишсизлик туфайли қўшилишмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Буркина-фасодаги ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Буркина-Фасонинг Сахел минтақасида содир этилган қуролли ҳужумда 50 киши ҳалок бўлди. Ҳукуматнинг матбуот котиби Лионел Бильго матбуот анжуманида шанба оқшомида номаълум ...

Тошкент юридик коллежида қотиллик рўй берди: бир ўқувчи бошқасини пичоқлади

2017 йилнинг 6 октябрь куни соат 10:05да, Учтепа туманида жойлашган Тошкент юридик коллежи ҳудудида, мазкур коллежнинг 3-босқич ўқувчилари – 2000 йилда туғилган, С.С.С., ...

Whatsapp тармоғи хат юбориш функциясига чекловлар киргизди

WhatsApp тармоғи хат юборувчи функциясига чеклов қўйиш тизимини амалга оширмоқда. Бу ҳақда Риа Новости маълум қилди. Иллюстратив фото WhatsApp каналининг вице-президенти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400