Ўзбекистон ҳудудларида “Хавфсиз шаҳар” тизимини жорий этиш учун Хитой 1 миллиард доллар ажратади

Шу йилнинг 24 сентябрь куни Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш режаси қабул қилинди.

Шу йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб, “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этди. 27–29 августда Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича умумий қиймати 4342 миллион АҚШ долларига тенг бўлган битимлар, меморандумлар ва тўғридан-тўғри шартномалар имзоланди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар режасини тасдиқлади. Режада кўрсатилган масъул ижрочилар ҳар бир лойиҳа бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиши, уларни ўз вақтида ва сифатли бажариши ва мунтазам ҳисобот топшириб бориши лозим.

Жумладан Ўзбекистон ҳудудларида “Хавфсиз шаҳар” тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик ҳам киритилган. Унинг доирасида Хитой тарафи билан қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган битимлар имзоланди.

Маълумот учун, бу жамоатчилик хавфсизлигини ва ҳуқуқий тартиботни таъминлаш учун мўлжалланган ягона интеграциялашган аппарат-дастур комплексидир.

Пойтахтда 2020 йилнинг охирги чорагида тизим ишга туширилиши лозим. 2021 йил декабргача мамлакат бўйлаб тизимни монтаж қилиш ва ишга тушириш ишлари олиб борилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва шу йилнинг 25 сентябридан кучга кирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

К. раббимов: “жаноб президент” номли видео фильмни кўрдим

Ҳозиргина Ўзбекистон иккинчи Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир ярим йиллик фаолиятига бағишланган ярим соатлик "Жаноб Президент" номли видео фильмни кўрдим. Фильм бир қанча ...

Андижонда иситиш қозонининг портлаши оқибатида 18 нафар мактаб ўқувчиси жабрланди

26 февраль куни соат 10:26 да Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳудудидаги “Иссиқлик манбаи” АЖга қарашли иситиш қозони портлаган.  Фавқулодда ҳолат оқибатида ...

Булоқбоши туманидаги яна  бир порахўр директорга суд ҳукми ўқилди

Зулайҳо Мадярова 1969 йилда туғилган. Олий маълумотли ўқитувчи. 2013 йил 11 октябрдан Булоқбоши тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабига директор этиб тайинланган. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400