Ўзбекистонда 2019 йилнинг тўққиз ойи давомида истеъмол бозорида товарлар 9,7 фоизга қимматлашди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.
«2019 йил сентябрь ойида ойлик истеъмол бозоридаги ўсиш 1,3% ни ташкил этди», дейилади ҳисоботда.
Сентябрь ойида тухум (8,2%), чорва, парранда ва балиқ гўшти (2,7%), шакар, чой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари (1,6%), шунингдек, умумий овқатланиш (1,8%) нархлари кўтарилган.
Йил бошидан буён чорва, парранда ва балиқ гўшти (18%), сут маҳсулотлари (12,5%), алкоголсиз ичимликлар ва алкоголли ичимликлар (11,8% ва 9,9%), шунингдек овқатланиш (16,5%) га ўсган.
Собиқ СССР давлатлари рейтингида Ўзбекистон нархларнинг ўсиши бўйича биринчи ўринда туради. Кучли бешликка Тожикистон – 5,8%, Молдова – 4%, Грузия – 3,1%, Қозоғистон – 3% киради.