Нидерландия ўзини Голландия деб аташдан воз кечди

Нидерландия ҳукумати “ребрендинг” ўтказиб, мамлакатнинг Голландия деб аталишидан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Мамлакат раҳбарияти фикрича, Голландия номи барчада гиёҳванд моддалар ва қизил фонуслар кварталини эслатади. Ваҳоланки, Нидерландия ўзини “глобал муаммоларни ҳал қилиш учун илғор технологиялар ишлаб чиқувчи” давлат сифатида намойиш қилмоқчи.

Энди Нидерландия номи Токиодаги Олимпиадада ҳамда Евровидение-2020 мусиқий танловида фаол қўлланади. Футбол бўйича терма жамоа ҳам энди “Нидерландия жамоаси” деб аталади.

Шимолий ва Жанубий Голландия Нидерландиянинг 12 вилоятидан икки вилояти ҳисобланиб, тарихий маълумотларга кўра, Нидерландияни Россия императори Пётр I у ердан қайтгандан кейин янглиш тарзда Голландия деб атай бошлаган.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ босқичма-босқич оширилади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 22.05.2020 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари ...

Юзлаб тожик мигрантлари жч-2018 олдидан россияни тарк этди

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашларича, футбол бўйича 2018 йилги ЖЧ олдидан - май ойида камида 300 нафар тожик меҳнат муҳожири кўнгилли равишда Россияни тарк этган. ...

Ўзбекистон фуқароси санкт-петербургда оғир аҳволда топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 26 август куни Ўзбекистон фуқароси Ғ.П. оғир аҳволда топилганлиги ва 33-сонли шаҳар касалхонасига ётқизилганлиги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400