Трамп АҚШга иммиграцияни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги фармонни имзолади

АҚШга иммиграцияни вақтинча тўхтатиш 60 кун амал қилади, у коронавирус сабабли иш жойидан маҳрум бўлган америкаликларни ҳимоялашга имкон беради. Чекловлар тиббиётчилар ва коронавирусга қарши курашда ёрдами зарур бўлган бошқа ишчиларга тааллуқли бўлмайди.

Фото: Alex Brandon / AP

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги брифингда мамлакатга иммиграцияни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.

“Бу жамиятнинг барча қатламларига мансуб ишсиз америкаликларнинг иш ўринларига навбатда биринчи бўлишларини кафолатлайди. Бу жуда муҳимдир. Агар вирус сабабли ишдан бўшатилган америкаликлар хориждан келган янги ишчи иммигрантлар билан алмаштирилганда нотўғри ва адолатсиз бўларди”, деб айтган Трамп. Ҳужжатда таъкидланишича, ушбу чора АҚШга тиббий ресурсларни тежашга ёрдам беради.

Фармон коронавирус сабабли юзага келган инқироз шароитида америкаликларга иш ўринларини кафолатлаш учун хорижликларга камида 60 кунга грин-карталар берилишини тўхтатишни кўзда тутади.

“Танаффус 60 кун амал қилади ва маъмурият ушбу чекловларни ўзгартириш ёки узайтириш учун меҳнат бозори ортидан кузатишни давом эттиради”, деб қўшимча қилган Трамп.

Таъкидланишича, ушбу чекловлар тиббиётчилар ва коронавирусга қарши курашда ёрдами керак бўладиган бошқа ишчилар, АҚШ фуқароларининг турмуш ўртоқлари ва балоғатга етмаган фарзандлари ҳамда “баъзи бошқа хорижликлар”га тааллуқли бўлмайди.

Бу чоранинг мақсадга мувофиқлиги исботи сифатида USA Today нашри ва Ipsos тадқиқот компанияси яқинда ўтказган сўровнома натижалари келтирилган. Уларга кўра, иммиграциянинг вақтинча тўхтатилишини 80 фоиз америкаликлар қўллаб-қувватлайди.

Трамп АҚШга иммигрантлар оқимини тўхтатмоқчилигини 21 апрелда маълум қилганди.

https://kun.uz/news/2020/04/23/tramp-aqshga-immigratsiyani-vaqtincha-toxtatish-haqidagi-farmonni-imzoladi

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон – u-19 осиё чемпионатига чиққан биринчи жамоа

Маълумки, келаси йил Ўзбекистонда тарихда илк бор U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Саралаш ўйинларини ўз майдонида ўтказган Тожикистон ёшлар терма жамоаси учала баҳсни ҳам ...

Қозоғистондаги тартибсизликларда мингдан ортиқ одам жабрланди

Қозоғистондаги тартибсизликларда мингдан ортиқ одам жабрланди. Бу ҳақда «Хабар 24» телеканалига асосланиб «Sputnik.KZ» хабар берди.   Маълум қилинишича, 400 киши ...

Вулқон отилиши туфайли балида 60 минг сайёҳ тўсилиб қолди (видео)

Агунг вулқони отилиши туфайли 60 мингга яқин сайёҳлар Индонезиянинг Бали оролидаги аэропортда тўсилиб қолди, деб хабар бермоқда Рейтер. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400