
Саралаш ўйинларини ўз майдонида ўтказган Тожикистон ёшлар терма жамоаси учала баҳсни ҳам ғалаба билан якунлаб биринчи бўлиб Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Тожикистонлик футболчилар дастлаб Мальдивни 9:0, сўнгра Ливанни 1:0 ҳисобидла мағлуб этишганди. Бугун бўлиб ўтган Сурияга қарши баҳсда ҳам 1:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. Натижада ён қўшниларимиз пешқадам сифатида вазифани уддалашди.
Қизиғи шундаки, Тожикистон U-19 жамоаси саралаш ўйинларида ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади – 11:0. Гуруҳда иккинчи ўринни Ливан эгаллади ва бу жамоанинг Осиё чемпионатига бориш-бормаслиги қолган гуруҳларда ҳам ўйинлар бошлангач маълум бўлади.
Бошқа гуруҳларда саралаш беллашувлари ноябрь ойида бўлиб ўтади.
1-тур. 2 октябрь
Тожикистон – Мальдив 9:0
Сурия – Ливан 1:1
2-тур. 4 окятбрь
Мальдив – Сурия 2:3
Ливан – Тожикистон 0:1
3-тур. 6 октябрь
Ливан – Мальдив 2:0
Тожикистон – Сурия 1:0