Сурхондарёда кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар мактабида болалар полда ухлашга мажбур бўлмоқда

Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида жойлашган вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган мактаб интернатидаги шароитлар юзасидан мурожаат келиб тушганини, «Xabar.uz» нашри ёзмоқда. 

Маълум бўлишича, мактабда бола сони кўп, ётиш учун жой етишмовчилигидан болалар кутубхонада, полни устида кўрпа тўшаб тунашга мажбур бўлишмоқда.

Шунингдек, совуқ кунларда ётоқхона ва синфхоналарни иситиш жуда суст. Ўтган йили совуқ хоналарда дарс машғулотлари олиб борилган. Маълум бўлишича, текширувлар вақтидагина синф хоналари иситилади, бошқа вақтларда яна ўша эски аҳвол давом этади.

«Болалар учун ўйин майдончаси, спорт зали, ҳаммом, ўқитувчилар хонаси, маънавият хонаси, ёшлар етакчиси хонаси, айрим фан хоналари, тадбирлар зали ҳам йўқ. Ошхона жуда кичик. Бу муаммоларнинг бир қисми холос» дейилади мурожаатда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ўзингга ўт қўйсанг ҳам ҳеч нарса ололмайсан!”

ПУЛИНИ БАНККА ЎҒИРЛАТГАН ПЕНСИОНЕРГА БОШ ПРОКУРАТУРАДА ЭШИКНИ КЎРСАТИБ ЮБОРИШДИ Тошкентда икки ҳафтадан бери Ўзбекистон президентиШавкат Мирзиёевнинг қатъий баёнотлари ...

Тбилисидаги намойишлар:россиялик депутатнинг грузия парламентидаги чиқиши ўнлаб одамлар жабрланган оммавий норозилик тадбирига айланиб кетди

Тбилисида 20 июнь оқшомида кўп минг кишилик норозилик акцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқдаMeduza. Парламент олдидаги майдонга 10 мингга яқин одам тўпланди. Улар Грузиянинг ...

Ўзбекистонда қийноқ қўллаб олинган кўрсатмалардан далил сифатида фойдаланилмайди…ми?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ...