Берлускони Путиндан «жуда ҳафсаласи пир бўлганини» айтди

Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Украинадаги уруш юзасидан Россия президенти Владимир Путиндан “жуда ҳафсаласи пир бўлганини” айтди. Бу ҳақда у шанба куни тарафдорлари олдида қилган чиқишида билдирди.

«Ўз озодлиги учун курашиб келган ва ҳозирда бетараф бўлган Украина жуда қаттиқ агрессияга дучор бўлди. Россиянинг Украинага ҳужуми уни Хитойга топширди. Аттанг. Бутун дунё олдида масъулиятни ўз зиммасига олган Владимир Путиннинг хатти-ҳаракати мени чуқур қайғуга солди», – деган Берлускони.

il Giornale нашрининг ёзишича, Берлускони Киев вилоятининг Буча шаҳрида “ҳарбий жиноят содир этилган ва Россия бунинг учун жавобгарликни инкор эта олмайди”, деган.

Аввалроқ италиянинг миллиардери Россия Украинага бостириб кирганидан бери “можаронинг ривожланишидан хавотирланаётгани” айтган, бироқ Путиннинг исмини айтмаган.

Берлускони Путинни ўзининг дўсти қаторида билишини айтиб келган. Россия президенти Берлусконини охирги марта 2021-йил сентабрида туғилган куни билан табриклаганидан сўнг, у Путинни “халқаро майдондаги сўнгги буюк етакчи” деб таърифлаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фан олимпиадаларидаги ғирромликлар, порахўрлик ва бошқа ҳолатлар ҳақида

Фан олимпиадаси ва билимлар беллашуви мусобақалари, таълим тизимида ҳақиқий билимли ва иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш учун хизмат қилади, деганлар хато қилади. Гарчанд ...

Андижон ҳокими фермерларни олмаган соляркасига пул тўлашга мажбурламоқда

Андижон вилояти Андижон тумани ҳокимининг оғзаки буйруғи билан фермерлар ўзлари олмаган солярка (дизел ёнилғиси) нинг “юк хати”га имзо қўйиб беришга мажбурланмоқда. Бу ҳақда ...

Марказий банк: “йил охирига қадар валюта курси кескин ўзгариши кутилмаяпти”

Марказий банк ички валюта бозорини шарҳлади (2019 йил январ-сентябр ҳолатига кўра). Валюта айирбошлаш шохобчалари орқали тижорат банклари билан аҳоли ўртасида амалга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400