Марказий банк: “Йил охирига қадар валюта курси кескин ўзгариши кутилмаяпти”

Марказий банк ички валюта бозорини шарҳлади (2019 йил январ-сентябр ҳолатига кўра).

Валюта айирбошлаш шохобчалари орқали тижорат банклари билан аҳоли ўртасида амалга оширилган валюта олди-сотди (нақд ва нақдсиз шаклда) операцияларининг жами ҳажми 3,6 млрд $га етди.

Бунда аҳолидан сотиб олинган валюта маблағлари 2,5 млрд $ни, аксинча уларга сотилган валюта миқдори 1 млрд $ни ташкил этди.

Тижорат банкларининг аҳоли билан валюта олди-сотда операциялари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 баробарга ошди.

Миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курси ички валюта бозорида мавжуд талаб ва таклифдан келиб чиқиб 13% га пасайди.

Ушбу давр мобайнида валюта курсининг минимал ва максимал кўрсаткичи мос равишда 8 334 сўм/$ (январ ойида) ва 9 457 (сентябр ойида) сўм/$ни ташкил этди.

Жорий йилнинг август ойида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида алмашув курсининг янги бозор шароитларига мослаштирилишидан сўнг сентябр-октябр ойларида валюта биржасида алмашув курси динамикасининг барқарорлиги кузатилиб, макроиқтисодий шароит ва омилларни инобатга олган ҳолда йил якунига қадар кескин ўзгариши кутилмаяпти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳозир боксда коррупция йўқ, лекин ҳар доим ҳам шундай бўлмаган

Repost.uz муҳбирининг хабар беришича, Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган Мodul5 лойиҳаси давомида боксчи Шаҳрам Ғиёсов боксдаги коррупция тўғрисида ҳам тўхталиб ўтган. ...

Ўзбекистонда товарларнинг нархи юқори даражада ошди? – мб ҳисоботи

Марказий банк “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва корхоналарининг инфляцион кутилмалари” номли ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра, жорий йил III чорагида иқтисодиётдаги ...

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 6,39 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,4%га ўсди

2019 йил январь-февраль ойи якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 6,39 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,4%га ўсди. Бу ҳақда ...