Иштони йўқ тиззаси йиртиққа кулди(ми?)

Боши жаллод кундасига қўйилаётган босмачилардан биридан: “Нега айбингга иқрор бўлдинг, бекорга ўлиб кетасан, босмачи эмас, совет тарафдориман, деганингда бошинг омон қоларди” дебди муросасозлардан бири. Босмачи эса: “Қандай айтаман, ахир сўроқ қилаётган қўрбошимизнинг ўзи-ку!” деган экан.

Сизга айтсам, ҳозир ҳам замон шундай. Аввалги қўрбошилар босмачиларни ҳамон сўроқ қилмоқда. У бу ишларда уларни айблашаяпти. Масалан, кеча ТВдаги пресс-клуб дастурида Андижонда мелисалар тарафидан уриб ўлдирилган Абдукаримов воқеасида Акмал Саидов деган таниқли уламо Омбудсманнинг вилоятдаги бўлимини айблади. Эмишки, Омбудсман фаолияти қониқарли бўлганида бундай фожеалар юз бермас экан.

Эҳтимол. Омбудсман фаолияти ҳақиқатан қойилмақом эмасдир, аммо тушунишимча, жанобларининг ўзлари мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти учун кўпроқ жавобгар. Ахир Миллий Марказ — миллий тизимнинг етакчиси ўзлари-ку!..

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун давлат бюджетидан Акмал Саидов йилига икки баравар кўпроқ, яъни 7 милиард 254 миллион сўм (Омбудсман 3 миллиард 600 миллион сўм) маблағ олади. Хорижий ташкилотлар, халқаро донорлардан олинадиган грантларнинг-ку ҳисоби йўқ.

Шундай бир шароитда қийноқлар ҳақида гапира бошлаган, қамоқхоналарни мониторинг қилаётган ва Андижон фожиасини кескин қоралаб баёнот берган Омбудсманга ёпишиш иштони йўқнинг тиззаси йиритиққа кулиши эмасмикан.

Энг ёмони, президент бундай иштонсизларга инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия ва халқаро даражаги рейтингларимизни ўнглашни топширган. Кечагина Женевада стол муштлаб, БМТнинг ақлини киритиб қўймоқчи бўлган ва бу билан мамлакатимизни ҳар қандай ижобий рейтинглардан халос этган жаноблар билан узоққа боролармиканмиз?

Менга қолса, ана шу Акмал Саидовнинг абсурд фикрларига муносабат билдирмасдим. Агар Саидов ва унинг ҳамтовоқлари Абдукаримовлар оиласи қотиллар қолиб, блоггерларнинг устидан арз қилгани ҳақида гапирмаганида.

Эътибор беринг, қандай даҳшат!

Кучишлатар тизимларнинг зўровонлиги ҳақида суриштирувлар олиб бораётган, ёзаётган блоггерлар устидан шикоят ва бу шикоятга жаноб Саидовнинг юксак эътибори!

Бу одамнинг жаллодлар билан тили бирмикан, деган хаёлларга борасан киши. “Қийноқлар йўқ!” деб стол муштлаган жазавалари сурункалимикан, деб ўйлаб қоласан.

Яхшилар, эҳтиёт бўлайлик!

На изображении может находиться: 1 человек

Абдурахмон Ташанов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Назарбоев хавфсизлик кенгашига умрбод раислик қилиш ҳуқуқини олиши мумкин

Қозоғистон парламентига ҚРнинг биринчи ва ҳозирча ягона президенти бўлмиш Назарбоевга умрбод Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳаси келиб тушди. ...

Нотўғри «тонировка»ланган машиналар жарима майдончасига тушиши мумкин

«Тонировка» борасида тушунмовчилик юзага келаётгани сабабли Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали бу масалага аниқлик киритди. Ҳукумат қарорида олд ён ...

Тўқаев январдаги зўравонликлар бўйича халқаро суриштирув ўтказилишига қарши

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 29-январда йил бошидаги қонли инқироз юзасидан халқаро тергов ўтказиш таклифини рад этди.   “Менимча, Қозоғистонда халқаро ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400