Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ халқига мурожаат қилди.
“Ҳурматли қозоғистонликлар! Ҳурматли ватандошлар!
Январь воқеалари бутун Қозоғистонни даҳшатга солди. Бу тартибсизликлар ва ҳужумлардан мақсад мамлакат яхлитлигини, давлат асосларини бузиш эди” — дейди Элбоши.
У барчани президент Қосим-Жўмарт Тўқаев атрофида бирлашишга чақирган. У 2019 йилда ҳокимиятни топширганини ва ҳозирда пенсионер эканини таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Назарбоев ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлганди. Жумладан, унинг Дубайга ёки Хитойга кетгани, ҳатто вафот этгани ҳам тахмин қилинганди.