Ўзбекистонда жон сақлаш учун кураш кетмоқда

Ўзбекистонда кейинги 25-30 йил ичида рўй берайтган ижтимоий-сиёсий эврилишлар ҳақида сўз кетганда, менинг кўз олдимга Танзаниядаги Серенгети пасттекислиги келади. Бу текислик майдони ниҳоятда катта бўлиб, унга Кения давлатининг Масаи-Мара қўриқхонаси ҳам киради. Ушбу гўшада ҳар йили бир марта табиатнинг мисли кўрилмаган мўжизаси рўй беради. Қурғоқчилик палласида миллионлаб жониворлар ёппасига сув қидириб йўлга чиқади. Акс ҳолда сувсизликдан ҳалок бўлиши мумкин… Бу ғаройиб ҳодиса фанда “буюк кўчиш” деб аталади.

Менинг Ватанимда ҳам Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Америка томонларга “буюк кўчиш” содир бўлди, ҳамон бўлаётир. Эҳтимол, одамларни ҳайвонлар билан қиёслаш ноўриндир, лекин муштарак бир жиҳат бор: иккала ҳолатда ҳам жон сақлаб қолиш учун кураш кетяпти. Ялписига, оммавий кўчиш шу қадар кучайиб кетдики, баъзи қишлоқларда ҳатто тобут кўтаргани тўрт эркак топилмай қолди. Бақувватроқ аёллардан бири тўн устидан белбоғни маҳкам боғлаб, тўртинчи бўлиб тобут кўтарганини эшитганмиз. Нима бу? Иккинчи жаҳон уруши даврида шунақа бўлган: ҳамма юмуш аёллар, болалар ва қарияларга қолиб кетган.  Аммо халқимиз учун ниҳоятда оғир бўлган ўша  йилларда ҳам; қимматчилик, очарчилик, қаҳатчилик йиллари ҳам юртимизда аёллар мардикорликка чиқмаган!

Бу гапларни нима учун айтяпман? Сабаби жамиятда ижтимоий-сиёсий аҳвол қандай бўлса, миллатнинг маънавий қиёфаси ҳам шунга мувофиқ бўлади. Зиғирча кам ҳам, кўп ҳам эмас.

Фередей

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зафар хандамов: коррупцияга қарши ошкора курашаман деб ишсиз қолдим

"Бирдамлик" Халқ демократик партиясининг фаоли Зафар Хандамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хат юборди. Хатда Зафар Хандамов Навоий ...

Раҳбарликдаги 10 ойлик меҳнат фаолиятим

Мухолифатдаги сиёсатчи бўлганлигим сабабли интернетда тез-тез ўз фикрларимни, нуқтаи назарларимни оммага билдириб бораман. Ўзбекистон Президентига сиёсий рақобатдаман, шу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400