Мадагаскар оролида “Бацирай” тўфони 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 50 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди.
Қутқарувчилар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтишмоқда. Довул оролда сув тошқинини келтириб чиқарди. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги соатига 235 километрга етди. Натижада электр узатиш линиялари узилиб, инфратузилма вайрон бўлган. Баъзи шаҳарларда биноларнинг 95 фоизи вайрон бўлган.
Қутқарувчилар 150 мингга яқин одамни ҳавсиз жойга эвакуация қилишди. Эвакуация қилинганлар мактаб ва черковларга жойлаштирилмоқда. Метеорология хизмати циклон заифлашганига қарамай, айрим ҳудудлар ҳануз хавф остида қолаётганини айтади.
Мадагаскар ҳукумати айни дамда халқаро ташкилотлардан гуманитар ёрдам сўрамоқда.