Россиянинг Камчатка вилоятида Ан-2 самолёти ҳалокатга учради, деб хабар беради “ТАСС” агентлиги.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ан-2 Камчатканинг Коряки қишлоғи яқинида қулаган, қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган. Бу ҳақда Россиянинг Камчатка вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. Самолётда икки киши бор эди. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.