Нефть нархи 2014-йил 30-сентабрдан бери биринчи марта бир баррел учун 99,31 долларгача кўтарилди.
Бу ҳақда Интерконтинентал Эксчэйндж ((Intercontinental Exchange)) биржасининг савдо ахборотларида маълум қилинди. Brent маркали нефтнинг апрель фьючерслари тахминан 4 фоизга ошиб, бир баррели учун 99,1 долларни ташкил қилган бўлса, WTI нефтининг апрель фьючерслари эса 3,3 фоизга ошиб, бир баррели учун 95 долларни ташкил қилди.