Жаҳон банки Қамчиқ довони учун 200 миллион доллар ажратади

жбЖаҳон банки (ЖБ) «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясига 200 миллион доллар миқдорида кредит беради. «Новый век»нинг банк маълумотларига асосланиб (pdfхабар беришича, ушбу маблағ Қамчиқ довонидан ўтувчи темирйўл қурилишига йўналтирилади.

ЖБ маълумотларига кўра, молия муассасаси Ўзбекистон томони билан кредитнинг лойиҳавий ҳужжатлари бўйича ишга киришган ва бу борадаги ишлар тахминан 2014 йил августида якунига етиши кутилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, банк директорлар кенгаши «Ўзбекистон темир йўллари»га 200 миллион доллар миқдорида кредит бериш қарорини 2015 йил январида маъқуллайди.

Жаҳон банкининг ушбу маблағи эвазига зарурий техника ва ускуналар сотиб олинади.

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 2013 йил июлида Қамчиқ довонидан ўтувчи «Ангрен-Поп» темирйўл линияси қурилишини бошлаган эди. Узунлиги 129 километрга тенг бўлган, умумий қиймати 1,77 миллиард долларлик ушбу лойиҳа беш йил давомида қуриб битказилиши режалаштирилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зоминда 136 миллион евролик цемент заводи қурилади

Жиззах вилоятнинг Зомин туманида йирик қувватли завод ва корхоналар ташкил этиш бўйича амалий ишга киришилган. Даштобод шаҳарчасида узоқ йиллар бўш ётган 40 гектар ерда барпо ...

Ўзбекистон россия газ компаниясидан 600 миллион доллар қарз бўлиб қолди

Ўзбекистон Россиянинг «Лукойл» компаниясидан 600 миллион доллар қарз бўлиб қолди. Бу ҳақда  «Лукойл»нинг газ қазиб олиш ишлари бўйича катта вице-президенти Азат Шамсуаровга ...

Ўзбекистон 25 млн долларлик қалампир экспорт қилди

Ўтган йили Ўзбекистонда кенг миқёсда аччиқ қалампир етиштиришни бошлади. 2018 йил январ ойининг охирида Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда чет эл тажрибаси остида аччиқ қалампир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400