Зоминда 136 миллион евролик цемент заводи қурилади

Жиззах вилоятнинг Зомин туманида йирик қувватли завод ва корхоналар ташкил этиш бўйича амалий ишга киришилган. Даштобод шаҳарчасида узоқ йиллар бўш ётган 40 гектар ерда барпо этилаётган «Зомин-цемент» шаҳарчадаги илк саноат корхонаси бўлади. Бу ҳақда “Газета.уз” ёзмоқда.

136 миллион 700 минг евро қийматидаги мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши 400-чидан 700-чи маркагача бўлган юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш имконини беради.

 

«Лайлакуя» қишлоғида яна бир йирик корхона — «Зомин махсус плита» заводи қурилиши давом этмоқда. Испания билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур саноат объектида уй-жой қурилиши учун темир-бетон маҳсулотлари тайёрланади. 12 миллион АҚШ доллари қийматидаги лойиҳа доирасида Испания ва Италиядан келтирилган энг замонавий технологик линиялар ишга туширилади.

Даштободда янги қувватларни ташкил этиш билан ҳудуд қиёфасини ўзгартиришга қаратилган ишларга ҳам фаол киришилган. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида дастлаб Зиё деб номланувчи марказий кўча бўйидаги эски, пастқам уйлардан воз кечилиб, уларнинг ўрнида барча шароитларга эга янги уйлар қад ростлади. Қурилган 134 та уйлар калити тез кунларда ўз эгаларига топширилади.

79 та уй кўча бўйини тўлдириб турган Қорасоч Отақулова кўчасида ҳам қурилиш ишлари бошланган. Ихчам, замонавий 92 та уй шу йилнинг ўзида қуриб битказилади, бундан ташқари замонавий бозор, 50 ўринли меҳмонхона, минимаркет, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда тикувчилик мажмуаси ишга туширилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон: ўзгаришлар иллюзияси ва инвесторлар учун хатарлар – фарғона вилояти мисолида

Аарон Бергман Суратда – Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Ўзбекистонда илоҳотлар бошланди”, - дея мамлакат оммавий ахборот воситалари жар солмоқда, уларга Россия матбуоти ...

Собянин: москвада 200 мингга яқин одам ишсиз қолиши мумкин

Россия пойтахти Москвада хорижий компаниялар фаолиятини тўхтатгани туфайли 200 000 га яқин одам ишини йўқотиш хавфи остида қолган . Бу ҳақда 18-апрель куни Москва мэри Сергей ...

Қурултой: мирзиëев чақираëтган хориж инвестори нега келмаяпти?

  27 февраль-2 март куни Туркияга сафар қилган Рустам Азимов бошчилигидаги ўзбек делегацияси 2 миллиард долларлик турк сармоясининг келиши ҳақида президентга ҳисоб ...