Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори маъмурий жавобгарликка тортилди

Андижон вилояти Избоскан туманида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, мажбурий меҳнат ҳолати тасдиқланди. Андижон вилояти Избоскан тумани 7-сонли мактаб директори А.Ўрмонов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка ва ЭКОИҲнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ инспекция Андижонда мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича текширув ўтказаётгани хабар қилинганди.

“Агар мажбурий меҳнат ҳолатларига дуч келсангиз, 71-200-06-00 телефон рақамлари ёки @mehnathuquqbot телеграм боти орқали бизларга хабар беринг”, – дейилади баёнотда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сабаб нимада?

Оммавий ахборат воситаларининг хабар беришича, 27 сентябрда бошланган  Ўзбекистон Республикаси Олий  мажлиси  Сенатининг ялпи мажлисида раис Нигматилла Йулдошев Сенат ...

Президент халқ дардини эшитмаяптими ёки хокимларини химоя қилмоқдами?

Жорий йил бошида қўшни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Россияга ишлаш учун кетаётган юртдошларимиз ўтирган автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 юртдошимиз фожеаси ...

Самарқандда пахтага олиб кетилаётган талаба ўзини автобусдан ташлаб юборди

Самарқанд давлат университетининг ижтимоий-иқтисодиёт факультети талабаси Дилкаш Хуррамов Пастдарғом туманига пахта теримига мажбуран олиб кетилаётган пайтда автобусдан ўзини ...