Украина пойтахти Киевдаги Лобановский проспектидаги кўп қаватли уйга ракета урилди. Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди.
Мер Кличконинг сўзларига кўра, қутқарувчилар воқеа жойига кетмоқда. Уйда яшовчи одамлар эвакуация қилинмоқда.
Россиянинг Украинага бостириб кириши 24 февралнинг тонгидан бери давом этмоқда. Москва Украинани “демилитаризация”сини талаб қилиб, мамлакат НАТОга қўшилмаслиги кераклигини айтмоқда.
Украина расмийлари жангларнинг биринчи кунида 137 аскар ҳалок бўлганини айтмоқда, бироқ Россия қурбонлар ҳақида маълумот бермаган. Киев 25-февраль куни соат 15:00 га яқин 3000 га яқин рус аскари ҳалок бўлганини айтди. Москва ҳали буни тасдиқламади.