Европа Иттифоқи Украина учун қурол сотиб олиб беради

Европа Иттифоқи ўз тарихида биринчи марта Украинага қурол сотиб олиш бўйича мисли кўрилмаган қадамлар ташламоқда. Бу ҳақда 27 феврал куни аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан сўнг маълум бўлди.

Бу дегани Украина қуролли кучлари учун миллионлаб евро ҳаво ҳужумидан мудофаа, танкга қарши тизимларни ва бошқа ҳарбий техника сотиб олишни англатади. Шунингдек, ушбу режага ҳимоя воситалари, тиббий буюмлар ва ёқилғи етказиб бериш ҳам киритилган.

“Европа Иттифоқи тарихида биринчи марта ҳужумга учраган давлат учун қурол сотиб олиб беради”, деди Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен.

Шунингдек йиғилишда  Европа Иттифоқининг ҳаво ҳудудини Россия самолётлари учун тўлиқ ёпиш, Кремл назоратидаги RT (Russia Today)  ва Спутник ОАВларининг фаолиятини тўхтатиш, Беларусга қарши санкциялар қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқига аъзо қатор давлатлар, Британия ва Канада ўз ҳаво ҳудудини Россия самолётлари учун ёпишини маълум қилганди.

Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, компания ҳаво ҳудудидан нафақат давлат, балки Россиянинг хусусий самолётлари ҳам ўта олмайди.

Беларусга қарши санкциялар тамаки, ёғочсозлик, металлургия ва цемент саноатига таъсир қилиши мумкин.

Аввалроқ, 26-февраль куни Европа Иттифоқи, АҚШ, Канада ва Буюк Британия Россиянинг айрим банкларини глобал пул ўтказмалари учун фойдаланиладиган SWIFT тизимидан чиқариб ташлашга қарор қилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркияга йўл олган ватандош, ўзбек деган миллатни шарманда қилманг! (видео)

Истанбул, «Отатурк» аэропорти. Фото: central.asia-news.com Сўнгги йилларда фуқароларимиз энг кўп бораётган, бизга қўшни бўлмаган мамлакат Россия бўлган бўлса, иккинчи ўринда, ...

Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий соҳаларни ёритувчи блогер бўлиш жуда қийин

Ўзбекистонда фаол фуқаролик позициясига эга, ижтимоий-сиёсий соҳаларни ёритувчи блогер бўлиш жуда қийин. Бу худди қўлида махсус ускунасиз миналар кўмиб ташланган майдонда ...

Эрдоған муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши ҳақида эълон қилди

Туркия президенти Ражаб Эрдоған 24 июнда, режалаштирилганидан бир йил илгари, муддатидан олдин сайлов ўтказиш нияти ҳақида хабар қилди. 18 апрель куни ўз қарорини изоҳлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400