Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинага қўшин жўнатибгана қўймай, балки ўзининг Телеграм саҳифасида ҳарбий жараёнлар ҳақида тез-тез хабарлар ёзиб туради.
Қодировнинг навбатдаги баёнотида Украина президенти Владимир Зеленскийга Чеченистонга келиб, таклифларни қабул қилса, ҳаётини сақлаб қолишни таклиф қилди.
-Аслида сиз енгил ҳаёлли йигит эмассиз, Владимир Владимировичга сизни Чеченистонда ҳимоя қилишни таклиф қилишим мумкин. Россияга йўл олсангиз, тарихда тинчликпарвар сифатида қоласиз. Қўрқманг, биз сизни қутқарамиз. Асосийси, сизни ҳеч ким топа олмайди. Ўйлаб кўринг! ” деб ёзди у.
Ўз постига Владимир Зеленскийнинг актерлик ролларидан бирининг эпизодини қўшиб юклаган Қодиров ўзининг таклифи жуда ўринли эканига ишончи комил.