Хитой Россияни қўллаётгани ҳақидаги айбловларни рад этди

Хитой Россиянинг Украинага ҳужумини қўллаб-қувватлагани ҳақидаги айбловларни рад этди.

Хитойнинг Глобал телевидение тармоғи (CGTN) хабарига кўра, Мудофаа вазирлиги матбуот котиби У Цянь Ғарб ОАВларида Хитой Россиянинг 24 февраль куни Украинага уюштирган ҳужумини қўллаб-қувватлагани ҳақидаги иддаоларга жавоб қайтарди.

У Цянь Ғарб оммавий ахборот воситаларидаги айбловларни “Хитойни обрўсизлантиришга уриниш” деб атади ва уларни “нотўғри маълумот” деб эълон қилди.

У Цянь:

“Хитой ҳозирги инқирозни ҳал қилиш учун БМТ келишувларининг мақсад ва қоидаларини, барча мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш зарур, деб ҳисоблайди”, — деди у.

Томонларнинг қонуний хавфсизлик соҳаларини ҳисобга олиш зарурлигини айтган У Цянь можарони тинч йўл билан ҳал этишни таъминлаш, минтақада узоқ муддатли барқарорликни ўрнатиш, мувозанатли, мустаҳкам тинчлик ва хавфсизлик механизмини ўрнатиш зарурлигини таъкидлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Интерпол раҳбари ғойиб бўлди

Франция полицияси Интерпол раҳбари Мэн Хунвэйнинг йўқолиб қолиши ҳолати бўйича тергов бошлади. Бу ҳақда Кун.Уз нашри хабар қилмоқда. Фото: AOP Хабар берилишича, 64 ёшли Мэн ...

Фан олимпиадаларидаги ғирромликлар, порахўрлик ва бошқа ҳолатлар ҳақида

Фан олимпиадаси ва билимлар беллашуви мусобақалари, таълим тизимида ҳақиқий билимли ва иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш учун хизмат қилади, деганлар хато қилади. Гарчанд ...

Бмт: украинада 10 миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди

Украина аҳолисининг чорак қисми, яъни 10 миллионга яқин киши жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400