Туркманистоннинг шифохоналарида беморлардан миллий стилдаги кийимларни кийишни талаб қилинмоқда. Янги қоидалар касалхонага ётқизилган барча туркманистонликларга тегишлидир.
Бир қанча вилоят муассасаларида даволанаётган аёллардан кенг кўйлак кийишлари ва рўмол ўрашлари талаб қилинмоқда. Кўйлак кенг, узун, енглари тирсакдан пастда бўлиши ва газламадан тикилган бўлиши шарт.
Шифохонага ётқизилган эркаклар пахтадан тўқилган оқ рангли футболка ва қора рангли туркман шимларини кийиш мажбурияти юкланди. Беморлар бу кийимларни ўзлари олиб келишлари шарт.
Туркманистон тиббиёт муассасаларидаги манбалар янги беморларнинг кийимлари талабга жавоб бермаса, шифохонага ётқизмаслигини айтишди. Шифохонада бу қонун чиқмасидан аввал даволанганларга янги кийимни олиб келиши учун икки кун муҳлат берилди. Шифохоналарнинг бирида янги “дресс коднинг” жорий этилиши Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган текширув билан изоҳланди. Бошқа бир муасаса бу расмийларнинг буйруғи эканлигини айтмоқда.
Туркманистонда собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов март ойида ҳокимият тепасига келганидан сўнг Туркманистон фуқаролари, айниқса аёлларнинг ташқи кўриниши устидан назорат кучайтирилган.
Яқинда мамлакатда кўкракни катталаштириш ёки татуировка каби баъзи косметик операцияларни тақиқлади. Кўча-кўйда сохта тирноқ ва киприк қўйиб олганларни ички ишлар ҳодимлари тутиб олиш ҳолатлари кўпайгани айтилмоқда.