Рус дипломати Украинадаги уруш туфайли истеъфога чиққанини эълон қилди

Россияни БМТнинг Женевадаги доимий ваколатхонаси матбуот котиби Борис Бондарев Украинадаги уруш туфайли истеъфога чиқишга қарор қилганини маълум қилди. У ўзининг LinkedIn ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ҳеч қачон дипломат сифатидаги ўз фаолиятидан бу қадар уялмаганини ёзган. Бондарев ўз фаолиятини дипломат сифатида давом эттиришни хоҳлаётганини, бироқ ўз лавозимида қолиши ватанига хиёнат билан баробар бўлишини айтди.

«Путиннинг Украинага ва аслида бутун Ғарб оламига қарши агрессив уруши нафақат Украина халқига, балки Россия халқига қарши энг оғир жиноятдир», – деб билдирди дипломат.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги бўлими сайтида маълум қилинишича, Борис Бондарев Россиянинг доимий ваколатхонаси маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. У дипломатик хизматда 20 йилдан бери ишлаганини билдирди. Бандарев Россия Ташқи ишлар вазирлигини дипломатиядан кўра “ёлғон тарқатиш ва урушни қўзғаш” билан шуғулланишда айблади.

“Россияга хайрихоҳлар қолмай қолди”, деб ёзди дипломат.

Айрим оммавий ахборот воситалари Бондаревни Москванинг Украинадаги ҳаракатларига норозилик сифатида истеъфога чиққан биринчи россиялик дипломат сифатида таърифлаган. Унинг сўзларига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча бу борада изоҳ бермаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина россия армияси бир ой ичида 15600 аскарини йўқотганини маълум қилди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 24-февралдан 23-мартгача бўлган вақт оралиғидаги ҳарбий амалиётлардаги Россия армиясининг умумий йўқотишлари ҳақида маълум қилди. Украина ...

Британия украин ҳудудига россия “вакуумли бомбалар” олиб келганини айтмоқда

Британия Россия қўшинлари Украинага термоядровий қуроллар тизимини олиб келганини, бу эса урушни авж олдириши ва катта талофатларга олиб келиши мумкинлигини айтиб ...

Россия рубли қадрсизлана бошлади

11-апрель куни Москва биржасида бир доллар 78,1 рублга баҳоланди. Айни пайтда бир евро 84,7 рублни ташкил қилмоқда. Аввалроқ Россияга қарши санкциялар рубль қийматининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400