НАТО: «Биз Швеция ва Финляндия бўйича 30 иттифоқчини яраштириш устида ишлаяпмиз»

НАТО: «Биз Швеция ва Финляндия бўйича 30 иттифоқчини яраштириш устида ишлаяпмиз»

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, Швеция ва Финляндиянинг 30 иттифоқдош мамлакатларни барчасини аъзолик аризалари асосида яраштиришга ҳаракат қилаётганини , Туркиянинг хавотирлари инобатга олинганини маълум қилди.

Столтенберг билан Босния ва Герцеговина Республикаси Президентлик кенгаши раиси Сефик Дзаферович билан НАТО қароргоҳида учрашгандан кейин қўшма матбуот анжумани ўтказишди.

Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзолик аризаларида муваффақиятга эришдими ёки йўқми деган саволга Столтенберг Финляндия билан ҳам Швеция ва Туркия билан ҳам доимий мулоқотда эканлигини айтди.

Бугун Туркияда Швеция ва Финляндия делегацияларининг музокаралар ўтказганини эслатган Столтенберг, президент, бош вазир даражасида элчилар даражасида ҳар томонлама алоқалар давом этаётганини айтди.

Йенс Столтенберг: «Умид қиламанки, ечим топилади. Барча иттифоқчилар НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсати катта муваффақият эканлигига рози. НАТО иттифоқчилари ўртасида келишмовчиликлар бўлиши мумкин. Туркия каби иттифоқчилар ўз хавотирларини билдирса, ўтириб муҳокама қиламиз. 30 иттифоқчи муросага келиши керак. Биз бунинг учун ҳаракат қиламоқдамиз» деди.

 Сефик Дзаферович ҳам ўз мамлакатидаги тинчлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим рол ўйнаган НАТОнинг бу ролини давом эттиришига ишонч билдирди.

Дзаферович Россиянинг Босния ва Герцеговинада таъсири борлигини айтди.

«Россиядан Босния-Герцеговинага аниқ таҳдид бор. Россиянинг Сараеводаги элчиси Босния-Герцеговинанинг НАТОга аъзо бўлишини талаб қилиш салбий оқибатларга олиб келишини айтди. Биз НАТО йўлимизни қатъият билан давом эттирамиз “, деди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лавров: ғарб исталган вақтда истаганини сотиб кетиши мумкин

Ғарб исталган вақтда истаганини сотиши мумкин. Бу фикрни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдирди. “Россия бундан кейин асосий ...

Россия учувчилари украинани бомбардимон қилишдан бош тортмоқда

Учувчилар тинч шаҳарларни бомбаламоқчи эмас. Россия қўшинлари Украинани бомбардимон қилишдан бош тортмоқда, деб хабар бермоқда УНИАН агентлиги. “Ҳозир уруш икки ҳафтага ...

Украина мудофаа вазири: ҳар куни юзлаб аскарларимиз ҳалок бўлмоқда

Украина Мудофаа вазири Алексей Резников жанг майдонида ҳар куни 100 га яқин украиналик аскарлар ҳалок бўлаётганини маълум қилди. “Жанг майдонидаги вазият жуда оғир. Ҳар куни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400