Вашингтон билан Москва элчихоналарини ёпмаслиги керак

АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Вашингтон билан Москва ўртасидаги муносабатлар “яқин келажакда” яхшиланишига шубҳа қилишини билдирди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин энг паст даражага етди.

Россия етакчиси Владимир Путин Украинага қилинган ҳужумни мамлакат тарихидаги бурилиш нуқтаси деб атади. Унинг айтишича, Москва 1991 йилдан бери Россияни қийнаб келаётган АҚШ ҳукмронлигига қарши чиқа олди.

“Мен АҚШ билан Россия ўртасида ҳеч қачон самарали муносабатлар бўлмайди деб ўйлашдан олисман, чунки бу қанча давом этишини айта олмайман. Ҳозирги муҳитда бундай бўлмайди”, – деди Салливан 6-июнь куни ТАСС мухбирига.

У шунингдек АҚШ президенти Жо Байден Вашингтоннинг позициясини тўғри аниқлагнини, шу муносабат билан, Россия билан нормал алоқалар бўлиши мумкин эмаслигини қўшимча қилди.

Салливаннинг айтишича, муносабатлардаги инқирозга қарамай, Россия АҚШнинг Москвадаги элчихонасини ёпмаслиги керак. Чунки мулоқотни давом эттириш учун дипломатик каналлар очиқ қолиши шарт.

Унинг қўшимча қилишича, икки ядровий давлат ўз элчихоналарини ёпиши “катта хато” бўлади.

Россия 24-февраль куни Украинага уруш эълон қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Канада билан дания тарихдаги «энг тинч уруш»га нуқта қўйди

Оттавада Канада ва Дания ташқи ишлар вазирлари Мелани Жоли билан Йеппе Кофод Шимолий Муз океанидаги Ханс оролини бўлиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда Дания ташқи ...

Венесуэла президенти мадуро эронда

 Эрон ва Венесуэла ўртасида 20 йиллик кенг қамровли ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Пойтахт Теҳронга ташриф буюрган Венесуэла президенти Николас Мадуро Садобод саройида ...

Мексикада «агата» довули 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Мексикада “Агата” довули оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 20 киши бедарак йўқолди. Тезлиги соатига 170 километрга етган кучли шамол туфайли кўплаб уйлар вайрон бўлган. Довул ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400