Россия Украинанинг икки ёнма-ён шаҳрини ўққа тутишда давом этмоқда

Россия қўшинлари сўнгги 24 соат давомида Украинанинг Северодонецк ва Лисичанск шаҳарларини ўққа тутишда давом этмоқда. Бу ҳақда Луганск вилояти губернатори Сергей Гайдай Телеграм-каналида маълум қилди.

У рус аскарлари шаҳарларни деярли вайрон қилиб, ўтган бир кунда ҳужумларини кучайтиргани ҳақида ёзиб, бу ердаги фотосуратлар ва видеоларни эълон қилган.

Гайдайнинг айтишича, Северодонецкнинг катта қисми Россия томонидан босиб олинган. Фақат Азот заводи ва унинг атрофидаги украин аскарлари таслим бўлмай турибди. Бир неча ҳафтадан буён ушбу саноат зонаси олдидаги ертўлаларда тинч аҳоли ҳам яширинмоқда. Рус қўшинлари Северодонецкни қамал қилиш учун Лисичанскийни қўлга олишга уриниб кўрди, аммо натижа бўлмади..

Россия Украинага бостириб киришидан аввал Луганск ва Донецкдаги айирмачи «республикаларни» мустақил давлатлар сифатида тан олган эди. Россия қўшинлари Украинадаги “блицкриг режаси” барбод бўлгач, ушбу икки вилоятнинг маъмурий чегараларини босиб олишни режалаштирмоқда.

Луганск вилоятининг аввалги маркази бўлган Луганск шаҳрининг 2014-йилда айирмачилар томонидан эгаллаб олингандан сўнг Северодонецк шаҳри унинг пойтахти бўлиб қолган эди. Москва украин заминига 24-февралда бостириб кирган, май ойида эса Северодонецк учун жанглар бошланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хоразмда электр энергияси тез-тез ўчмоқда

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳри ва вилоятнинг барча туманларида электр энергиясидан кўп соатли узилишлар кузатилмоқда, дея ёзмоқда Kun.uz сайти. Иллюстратив фото Урганч ...

Мьянмада 114 бола ўлдирилди

Мьянма хавфсизлик кучлари ўтган йилнинг январидаги давлат тўнтаришидан кейин камида 114 болани ўлдирган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг матбуот котиби Фарҳан Хақ "2021-йил ...

Бмт раҳбари путинни украинага ҳужум қилишни бас қилишга чақирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Россия президенти Владимир Путинни Украинадаги ҳарбий ҳужумини тўхтатишга чақирди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши Украина атрофидаги вазиятни муҳокама ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400