Жанубий Корея «Шимолий Корея билан музокараларга тайёрмиз»

Жанубий Корея ҳар доим Шимолий Корея билан музокаралар олиб боришга тайёр эканини таъкидлади.

Йонхап агентлигининг хабарига кўра, Жанубий Корея Бирлашиш вазири Квон Янг Се матбуот анжуманида Шимолий Корея ва Жанубий Корея муносабатларини мулоқот босқичига олиб чиқиш учун қўлидан келганини қилишини айтди.

Квон шимолий кореялик ҳамкасби Ри Сон Гвон билан «исталган вақтда, ҳар қандай ҳолатда» гаплашишга тайёр эканини маълум қилди.

Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Чжэ Ин февраль ойида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инга мулоқот таклиф қилган, бироқ Шимолий Корея бу таклифга жавоб бермаган.

Уч йилдан бери ядровий музокараларда қатнашмаган Шимолий Корея, АҚШ ва Жанубий Кореянинг 2021-йил август ойида ўтказган қўшма ҳарбий машғулотларини таҳдид сифатида қабул қилиб, охирги пайтларда ракета синовларини кучайтирди.

Шимолий Корея 2021-йилнинг 15-сентабрида қисқа масофали баллистик ракеталарни, 2021-йилнинг 28-июлида эса Шимолий Корея Марказий ахборот агентлиги «янги ишлаб чиқилган гипер-баллистик» деб аталадиган ракеталарни синовдан ўтказган.

Бошқа томондан, 2021-йилнинг 19-октабрида «сув остидан учирилган янги баллистик ракета”ни синовдан ўтказган Шимолий Корея халқаро ҳамжамиятнинг қаршиликларига дуч келди.

Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги ракета синовлари «ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқининг қонуний амалга оширилиши» эканини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сирдарёда теримчи аёлларни олиб кетаётган тиркама ағдарилиб кетди

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 25 октябрь куни тракторга уланган тиркама ағдарилиб кетган. Бу вақтда тиркамада 28 киши бўлган. Мазкур ҳодисада жабрланганлар ...

Россия ўзбекистонга экзотик меваларни етказиб беришни режалаштирмоқда

Меваларни экспорт-импорт операцияларни амалга оширишга ихтисослаштирилган Россия улгуржи савдо компанияси "АйБаРус" Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда, деб хабар қилди ...

Энди эркаклар соқол ўстиришга мажбур бўлиб, ўз вақтида намоз ўқимаганлар назорат қилинади

Афғонистонда Толибон ҳукуматининг янги кучли қарорлари доирасида давлат хизматидаги эркаклар соқол қўйишлари ва камтарона кийинишлари шарт. Қоидаларга риоя қилмаганлар ишдан ...