Зеленский уруш қишгача якунланиши кераклигини билдирди

Президент Владимир Зеленский «Катта еттилик» етакчиларига мурожаат қилиб, Россия агрессиясига йил охиригача нуқта қўйиш учун барча ҳаракатларни қилишга чақирди. Зеленский 27-июнь куни қилган видеомурожаатида қиш келиши билан армия ўз мақсадларига эришиши қийин бўлишини таъкидлади. Президентнинг сўзларини дипломатларга иқтибос келтирган ҳолда бир қатор жаҳон оммавий ахборот воситалари ёзишмоқда.

Зеленский, шунингдек, учоқлардан мудофаа қилиш тизимлари билан таъминлашга ва Россияга нисбатан кўпроқ санкциялар жорий этишга, бу мамлакатга босимни юмшатмасликка чақирди.

Украина президенти ғаллани экспорт қилишга, мамлакатни қайта тиклашда ёрдам сўради.

Вашингтон АҚШ ва «Катта еттилик»нинг бошқа аъзолари Украинани қўллаб-қувватлаши ва Москвага нисбатан қўшимча санкциялар жорий этиш масаласини кўриб чиқаётганини ўша куни билдирган.

Оқ уйнинг юзлаб одамларга, бизнес ва компанияларга санкциялар жорий қилинишини таъкидлади.

«Катта еттиликка» Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ киради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Петербургда 4 ўзбекистонлик ўтирган автомобилдан 204 та патрон топилди

Петербург полицияси тўрт нафар ўзбекистонлик ўтирган машинадан патронлар топди, деб “Дарё” нашри «Podrobno.uz»га таяниб ёзмоқда. 1990,1994,1995,1999 йилда туғилган Ўзбекистон ...

G7 давлатлари россия газини рублда сотиб олишдан бош тортди

Ўтган ҳафта Россия президенти Владимир Путин табиий газини “дўстона бўлмаган мамлакатлар”га экспорт қилиш учун рус рубли билан савдо қилишни эълон қилган. Бироқ “Катта ...

Путин россия фуқаролигини олишни осонлаштирмоқда, мирзиёев ӯзбекистон фуқаролигини олишни соддалаштирмоқда, ҳозирча фақат қоғозда.

  Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролигини олишни осонлаштирувчи қонунга имзо чекди. Ушбу қонун ҳужжати Ҳуқуқий ахборот расмий интернет-порталида эълон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400