ЎзМарказБанк раҳбарининг ўғли Қиримда қўним топган

crymea“Узметроном” нашрининг ёзишича, Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг собиқ бошлиғи Абдумажид Муллажонов гўёки “даволаниш ва саломатлигини мустаҳкамлаш” учун Қримга жўнаб кетган. Ҳолбуки, аввалроқ унинг ҳисбга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Абдумажид Муллажонов ер сотиб олганида Қрим ҳали Украина таркибида эди, дея ёзади “Узметроном”. Ер шунчаки ташлаб қўйилмаган, албатта – ҳашаматли уй қурилган. Уйда ҳатто хизматкорларнинг яшаши учун алоҳида бино ҳам бор. Қримнинг Россия таркибига ўтиши эса “Муллажоновнинг ушбу мулкка бўлган эгалик ҳуқуқини шубҳа остига олмайди”.

Қирқ икки ёшли Абдумажид Муллажонов Ўзбекистон Марказий банки раиси Файзулла Муллажоновнинг ўғлидир. У ўтган йилнинг октябри охирида ишдан олинган эди. Собиқ ИИБ раҳбари мансабини суиистеъмол қилган ҳолда турли қинғирликлар билан шуғулланиб келгани айтилмоқда. Ўтган йилнинг охирида Абдумажид Муллажоновнинг фирибгарлик ва давлатга 2 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказишда айбланаётгани, йирик тадбиркорларнинг мулкларини тортиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Муллажонов ишдан кетганидан кейин Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасида “тозалаш” бошланган кўринади. Бошқарманинг уч ходими – Навфал Имоматов, Шуҳрат Файзуллаев ва Рўзмат Маҳкамов қўлга олингани ҳақида яқинда Ўзбекистон телевидениесининг “Ёшлар” телеканали кўрсатув намойиш этди. Кўрсатувда айтилишича, ИИБ ходимлари Чирчиқ шаҳри ва Бўстонлиқ туманида жиноий гуруҳлар билан биргаликда рэкет билан шуғулланиб, тадбиркорларни қақшатиб келган. “Жиноятчилар тадбиркорларнинг фаолиятига сунъий равишда турли тўсиқлар билан қаршилик қилишган, ноқонуний равишда жиноий ишлар қўзғатишган ва ёлғон-туҳматлар билан қамоқ жазосига маҳкум этишган”, – дейилади кўрсатувда.

Хуллас, жиноятчиликка қарши курашиши керак бўлган шахслар жиноятчилик билан шуғулланиб келган.

Аввалроқ, 2014 йилнинг 10 октябрида Муллажоновлар оиласининг куёви – Тошкент вилояти Қибрай тумани прокурори Алишер Абдусаломов ишдан олинган эди. Айтилишича, бунга Абдусаломовнинг пахта кампанияси пайтида етарлича жонбозлик кўрсатмагани сабаб бўлган. Собиқ прокурор оддий оиланинг фарзанди эмас – Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломовнинг ўғли. Яъни Марказий банк раиси билан Марказий сайлов комиссияси раиси қуда тутинишган.

Жорий ой бошида Файзулла Муллажоновнинг яна бир ўғли – Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти мулозими, 35 ёшли Абдужаббор Муллажонов ҳам ишлан олинган. У акаси Абдумажид Муллажоновнинг ишларига алоқадорликда гумонланмоқда.

Абдужаббор Муллажонов собиқ Ички ишлар вазири Зокир Алматовнинг куёвидир. “Узметроном” унинг ўзбек бойларининг севимли мамлакатларидан бири – Латвияда бўлиши мумкинлигини ёзди.

Муллажоновларнинг каттаси эса ишида давом этмоқда. Зеро, у 1991 йилдан бери Марказий банкка бошчилик қилиб келмоқда ва ўзбек сиёсий элитасининг саноқли ўзгармас “қоя”ларидан бири ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Урганч ҳокими битай деб қолган иморатни бузиб ташлади

Урганчда битай деб қолган меҳмонхонани бузиб ташлашибди. Тадбиркор бузиш шаҳар ҳокимининг оғзаки буйруғи билан бўлганини айтмоқда, шаҳар ҳокими эса «мен буйруқ бермадим, ...

“газ пулини тўлай деб борсак, компьютери ишламасмиш, қачон ишлашиям маълуммасмиш”

  "Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги газ таъминоти идорасида компютер ишламаяпти. Шу сабабли келган одамлар кутишга мажбур ёки бир неча марта келиб-кетади. Одамлар нима ...

Менинг исмим хон, мен террорчи эмасман…ёки нурсултон назарбоевга мактуб!

Нархларнинг озгина тафаввути боис хамрохларим билан Тошкентдан эмас, қўшни Қозоғистоннинг Чимкентидан Остона, ундан Дубайга учадиган бўлдик. Айни саёҳат мавсуми бўлгани боис ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400