Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 2016 йил охирида йилига 220 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи ишга туширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Today” нашри хабар бермоқда.
“Ўзқурилишматериаллари” АК бошқарма бошлиғи Ислом Арслоновнинг маълум қилишича, мазкур лойиҳа “Сурхонцементинвест” чет эл корхонаси томонидан амалга оширилади.
– Айни пайтда мамлакатда умумий қуввати йилига 8,8 миллион тонна цементни ташкил этувчи 8 та завод фаолият кўрсатмоқда, – деди И. Арслонов.
2016 йилда Қорақалпоғистонда ҳам йилига 400 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи очилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа “Қорақалпоқцемент” чет эл корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Сармоянинг умумий ҳажми 17,8 миллиард сўмда баҳоланмоқда.