Назарбоев бешинчи муддатга сайланди

nanҚозоғистонда жорий мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев бешинчи муддатга мамлакат президенти этиб сайланди. Расмий натижаларга кўра, 26 апрель кунги сайловда Назарбоев 97,7 % овоз олган.

Назарбоевнинг сайловда ғалаба қилишига ҳеч ким шубҳа қилмаётган эди. Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, овоз беришда сайловчиларнинг 95,22 фоизи иштирок этган.

Қозоғистонни чорак асрдан кўпроқ муддат бошқараётган 74 ёшли Назарбоев ўз рақибларини сиёсий майдондан четлатган ва мамлакатдаги матбуот воситаларини қаттиқ назорат остига олган.

Назарбоевнинг икки рақиби хўжакўрсинга рақобат яратиш учун сайловда иштирок этган ҳукуматпараст сиёсатчи сифатида кўрилган эди.

Якшанба куни сайлов участкасида бюллетенни қутига ташлагач, Назарбоев ўзи учун овоз беришни Қозоғистонда барқарорлик ва давомийлик йўлини танлаш ўлароқ баҳолади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Халқаро ташкилотлар ҳуқуқ ҳимоячиларни кузатишни тўхтатишга чақирди

Олтита халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини ҳуқуқ ҳимоячилари Агзам Турғунов ва Дилмурод Саидовни кузатиш ҳамда қўрқитишни тўхтатиш, уларга ҳуқуқ ҳимояси борасидаги ўз ...

Қозоғистонда уч ўзбекистонлик йтҳ оқибатида ҳалок бўлди

2 август куни «Олмаота — Тошкент — Термиз» йўлининг Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидан ўтган бўлагида беш кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. ...

Қозоғистонда махсус операция давомида 137 нафар ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Қозоғистон ИИВ раҳбари Олмос Садубаевнинг  маълум қилишича, Қозоғистонда Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистондан ноқонуний миграция каналига чек қўйилган.  Бу ҳақда Zakon.kz ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400