Эколог-журналист, SREDA.UZ блогининг муаллифи Наталия Шулепина Човоқ сув омборида оби-ҳаёт камлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Унинг сўзларига кўра, пойтахтимиз яқинидаги тоғли ҳудудда олинган мана бу фотосурат сув омборининг ҳозирги ҳолатини акс эттиради
“Узоқдан қараганда сув омборининг туби кўриняпти, сув эса кўзга ташланмаяпти. Оби-ҳаёт заҳирасининг йўқлиги қандай оқибатларга олиб келишини ҳар қандай деҳқон яхши билади. Вегетацион суғориш ишларигача вақт кам қолган. Чорвоқ суви нафақат суғоришга, балки Чирчиқ оқими бўйлаб пастда жойлашган шаҳарлар, шу жумладан Ўзбекистон пойтахти Тошкентни ҳам оби ҳаёт билан таъминлашга ишлатилади. Тоғ чўққиларида қор эрияпти. У заҳираларни тўлдиришга етармикан?” – дея савол беради Шулепина.