“Трансформаторни таъмирлаш учун электросет маҳалламиздан ёрдам сўрамоқда”

 

“Хоразм вилояти Урганч тумани Чаккашоликор туманидан сизларга ёзмоқдаман. Шу қишлоқда 6 ойдан бери ишга тушира олинмаётган трансформатор ҳакида ёзаман. Бу трансформатор учун ҳам аҳоли пул сарфлади.

Мен бугун Урганч туман электросетининг 606 0514 ва 352 1406 рақамларига куни билан қўнгироқ қилдим. Бу номерлар доим свет йуқ пайтида ўчирилган бўлади. Одатдагидай, бугун ҳам улана олмадим.

Свет ҳозирги кунларда навбат билан ўчмаяпти. Шу боис светга ишониб холодилникни тўлдириб қўясизку. Ана шунда менинг шунча озиқ-овқатларим исроф бўлди. Шуниси алам қилади.

Мени ёзганларимни нашр қилинг илтимос, тепадагилар эшитиб қолиб, зора тартиб ўрнатса. Трансформаторни қўйишдан мақсад, ҳозирги ишлаб турган трансформатор аҳоли кўплиги учун ток етказиб бера олмаяпти. Йилда бир марта ёниб кетади. Ҳар сафар ёниб кетганида, аҳолидан пул йиғиб, керакли нарсаларини олиб беришади. Электросет фақат ремонт қилиб беради. Уларда ҳеч нарса йўқ.

Бу трансформаторнинг изига тушишганига 10 йилдан ошди. Электросетдан натижа бўлмагач, бир окамиз Тошкентда МХХда ишлайдиган танишидан муаммонинг ечимини топишга ёрдам беришини илтимос қилди. МХХда катта лавозимда ишлайдиган одам электросетга телефон қилиб, муаммони ҳал килишларини буюради. Шундагина, электросет маҳаллага келиб, уларда фақатгина трансформаторнинг обмотка қисми борлигини ва қолганига маҳалла ёрдам бериши кераклигини айтади. Тахминан 300 хўжаликнинг ҳар биридан 20 минг сўмдан йиғилган. Яна тахминан 10 миллион сўм керак буни ишга тушириш учун. Баъзиларнинг уйида ток камлиги учун холодилник умуман ишламайди”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-transformator/28533705.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қумқўрғон ҳокими ўринбосари пора олаётганда ушланди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари пора билан қўлга ...

Хоразмда суғурта маркази раҳбари 10 минг доллар миқдорда пора олаётганда қўлга тушди

2019 йил 20 февралда жиноят ишлари бўйича Хива туман суди биносида, очиқ суд мажлисида М. Абдуллаевга (исм-фамилияси ўзгартирилган) оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400