Андижонда ўқитувчи ва шифокорлар мажбуран яганага чиқарилмоқда


Ўқитувчи ва шифокорлар Булоқбоши тумани пахта далаларида яганада.

Ўқитувчи ва шифокорлар Булоқбоши тумани пахта далаларида яганада.

Халқаро ташкилотларнинг мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳақидаги тинимсиз чақириқларига қарамай, Ўзбекистонда бу йил ҳам бюджет ташкилотлари ходимлари ғўза чопиғига жалб қилинмоқда. Ўзбекистоннинг аксар вилоятларида давлат идора ва ташкилотларнинг ишчи-хизматчилари ғўза чопиғи ва яганасига сафарбар этилди.

Андижоннинг Булоқбоши туманида тиббий муассасалар, таълим масканлари ва бошқа деярли барча ташкилотларнинг ишчи-хизматчилари ғўза чопиғи ва яганасига жўнатилган.

Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмасининг исмини айтмаган ходимига кўра, ишчилар шу ой бошидан буён навбати билан кунлик равишда далада текинга ишлатилмоқда.

– Далага чиқаётганимиз боис беморларга вақтида ёрдам беролмаяпиз,у ёқда ишимиз қолиб кетяпти”, – дейди Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорларидан бири.

Тумандаги ҳар бир поликлиника ёки шифохонадан 20ишчи алмашиб далада ишлаяпти.

– Райздрав ва районо ишчи ходимлари мажбурий ҳайдаляпти. Бу шахсан туман хокимини буйруғи билан. Ҳамма безор ҳокимдан. Ўзику туман учун ҳеч нима қилмади камига ишчи ходимларга тазйиқ ўтказяпти. Қачонгача давом этишини ҳеч ким билмайди. Ҳар куни шахсан ўзи далага келиб нечта ходим чиқаётганини текшириб кетяпти”, – дейди булоқбошилик яна бир ишчи.

Озодлик мухбирининг ўрганишича, идора ва ташкилот ходимларининг текин ишчи кучи сифатида далага ҳайдалиши нафақат Андижонда, балки Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида кузатилаяпти.

Сирдарё вилояти Оқ олтин тумани коллежлардан бирининг ходимига кўра, тумандаги деярли барча ишчилар навбати билан ўтган ой ўрталаридан бери далага ҳайдалмоқда.

Сурхондарёдаги Озодлик манбаларига кўра, вилоятдаги Узун тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳам яганага жўнатилган.

-Бир оёғимиз далада яна бир оёғимиз шифохонада. Эрталаб саҳардан кунни биринчи ярмигача далада ишлаймиз. Тушдан кейин шифохонага бориб у ерда ишлаймиз, – дейди сирдарёлик ҳамшира.

Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатга чек қўйиш ҳақида олган мажбуриятларига қарамай давлат ишчиларининг дала меҳнатига жалб этилиши ҳар йили кузатилади.

Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистонда ҳукуматнинг арзон пахта етиштириш истаги давлат идора-ташкилотларининг ходимларини мажбурий меҳнатга олиб чиқарилаётганининг асосий омили эканини айтишади:

– Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга давлат масъул. Ҳукумат мажбурий меҳнатга чек қўйиш учун қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиши, фермерларга ўзлари олган ҳосилдан ўзлари баҳраманд бўлишларига имкон бериши лозим. Фермер ишчини ўзи ёллаб ўзи далада ишлатиши, меҳнат ҳақини ўзи бериши керак, шунда ҳеч ким дала меҳнатига мажбурланмайди, – дейди мажбурий меҳнатга қарши курашаётган Берлиндаги Ўзбекистон-Германия форуми раҳбари Умида Ниёзова.

Айни пайтда Ўзбекистон бу йил ҳам 3 миллиондан ошиқроқ тонналик пахта ҳосилига кўз тикмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда пахта ер майдонлари қисқартирилиб, ўрнига мева ва сабзавот экиш ҳақидаги баёнотларига қарамай ҳукумат бу йил ҳам пахтадан кўп миллион тонналик пахта ҳосили олинишини айтмоқда.

https://www.ozodlik.org/a/28560344.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Намунали уйимиз ташвиши тинкамизни қуритди

2014 йил Жиззах вилояти “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ инжиниринг компанияси томонидан Зомин туманидаги Қизилсой массивида уй-жой қуришга буюртмачи функциясини амалга ошириш ...

Шаҳрисабз туман хтб бош ҳисобчиси қўшиб ёзиш ва бошқа камчиликларни яшириш учун 2500 доллар пора бераётганда ушланди

Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Х.Жўраев қўшиб ёзиш ва камчиликларни яширишга уриниб, прокурор ёрдамчисига пора бераётганда ушланди. Бу ҳақда «Газета.uz" ...

“тест хонасида ўнлаб русумдаги телефон ишлатилди”

  "Мен Жиззахданман. Бу йил институтга ҳужжат топширган талабалар саргузашти ҳақида ёзаяпман. Мен бу йил биринчи марта институтга ҳужжат топширдим. Кўп нарсалар ҳайратда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400