“Самарқанд шаҳрида жойлашган СамКочАвто заводи кенгайиши ва аҳоли уй-жойининг бузилиши билан боғлиқ шикоятим бор.
Ҳозир “Шодлик” маҳалласида уй-жойни баҳолаш ишлари бормоқда. Баҳолашнинг иккинчи босқичини эълон қилишди. Уйнинг ярим нархини бериб, ер ва уйни бузиб олиб кетишимиз кераклигини айтишди. Кўпчилик нархлардан норози. Жуда эзилиб кетдик. Баҳоловчилар ҳалол ишламаяпти.
Нархлар аниқ эмас, лекин ким биринчи бўлиб уйини бузиб келса, ўшанга олдинроқ ер ажратаверамиз, дейди. Ҳаққини талаб қилганларни судга чақиришди. “Шодлик” маҳалласи раиси фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш ўрнига, завод томонига ўтиб олиб, одамларга индамай берган пулга рози бўлишга чақиряпти. Чунки, кўпчиликнинг уй-жойига ҳужжатлари йўқ”.