“ПРОКУРОРЛАРНИНГ ӮЗИ ЭНГ КАТТА ӮҒРИ”

“ПРОКУРОРЛАРНИНГ ӮЗИ ЭНГ КАТТА ӮҒРИ”

Рузибай Азимий

“Прокурорларнинг ӯзи энг катта ӯғри”. Бу Ӯзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг эътирофи. Аммо жуда кеч тан олинган эътироф. Оддий халқ прокуратура, ички ишлар органлари, солиқ идоралари ходимларининг товламачи, фирибгар, зӯравон, ваҳимачи, порахӯр, юлғич, уйдирмачи, туҳматчи ва, албатта, президент таъкидлаганидек, ӯғри эканини аллақачон билганлар. Бироқ Каримов асос солган турғунлик даврида юқорида таъкидланган органлар ходимларининг одатий “фазилатлари”га доир арзу шикоятларни эшитадиган органнинг ӯзи бӯлмаган. Ушбу соҳа ходимларининг мушугини пишт дейдиган органнинг, аниқроғи, реал шахснинг ӯзи бӯлмагани учун ҳам уларнинг ошиғи ҳамиша олчи бӯлиб келган ва бунинг натижасида, Мирзиёев айтганидек,  улар ғӯддайишни одатий тусга айлантирган. Улар ӯзларининг ана шундай қусурлари билан чекланиб қолмасдан худди “атом реактори ихтиро қилиб даромад топгандай” қӯша-қӯша қасрлар, хилма-хил русумдаги машиналарга эга чиққан, ҳатто “ӯз исми-шарифини тӯғри ёзишни билмайдиган куч ишлатар тизими вакили” ҳам ҳар хил дӯқ-пӯписа йӯллар билан оқиб келаётган бойликдан мосуво қолмаган.

Президентнинг фақат жазолайдиган репрессия органига айланган прокуратурага доир бу ҳаракатлари оддий халқни беҳад хушнуд этгани шубҳасиз аниқ. Қани кузатайликчи,  бизнинг кӯчамизда ҳақиқатанан байрам бошландимикин?

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жамоат транспорти – асабият кушандаси

Бундай дейишимизга асос бор. Бу борада "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмасининг ҳамда мазкур ташкилотга қарашли шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ҳайдовчи-ю чиптачиларининг ...

Андижон шаҳар ҳокими ишқий муносабатлари сабаб ишдан олинмоқдами?

Тўғри.уз'нинг хабар беришича шаҳар ҳокимининг ишқий муносабатлари мансаб фаолиятига путур етказган. Гарчи Раҳматуллаевнинг ишдан олиниши ҳамда бунга сабаб бўлган омиллар ...

Ўзбекистонда қурбон ҳайити санаси маълум бўлди

Фото: © Sputnik / Илья Питалев Муфтий Усмонхон Алимов Макка шаҳрида зиёратчилар билан учрашув пайтида Қурбон ҳайити санасини маълум қилган Ўзбекистонда жорий йилда "Қурбон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400