Тошкент юридик коллежида қотиллик рўй берди: бир ўқувчи бошқасини пичоқлади

2017 йилнинг 6 октябрь куни соат 10:05да, Учтепа туманида жойлашган Тошкент юридик коллежи ҳудудида, мазкур коллежнинг 3-босқич ўқувчилари – 2000 йилда туғилган, С.С.С., П.А.Н. ва 1999 йилда туғилган Ё.Р.З. ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ўзаро жанжаллашиб, С.С.С. пичоқ билан П.А.Н. ва Ё.Р.З.ларнинг чап оёқ сон қисмига бир мартадан уриб тан жароҳати етказган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Манба: Kun.uz

Натижада П.А.Н. “чап сон юқори учлиги санчилиб кесилган жароҳати, фаол қон кетиши” ташхиси билан РШТЁИМга ётқизилган ва олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ё.Р.З.га “чап сон ташқи юзаси санчилиб кесилган жароҳати” ташхиси билан РШТЁИМда амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулистонлик қарздор фуқаро миб ҳодимини хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган

Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси А.Х. фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг қарздор А.Ю.дан ундирувчи АТБ “Агробанк” Боёвут ...

2019 йилнинг олти ойида ўзбекистондан 6,2 млн киши чет элга кетгани маълум бўлди

2019 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари сони 3,6 млн кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,7 %га ...

Хитойда туғилиш даражаси кескин камайиб кетди

Хитой Миллий статистика хизматининг маълумотларига кўра, Хитойда туғилиш кўрсаткичи 1000 кишига 7,52 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йили 8,52 тани ташкил этган эди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400