Қирғизистон ва Ўзбекистон биргаликда автобус ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Қирғизистон ва Ўзбекистон биргаликда автобус ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Тошкентда бўлиб ўтган биринчи “Ўзбекистон-Қирғизистон” бизнес-форум якунларига кўра, биргаликда автобус ва қишлоқ хўжалик техникаларини ишлаб чиқаришга қаратилган битим имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик Битим тафсилотларини ҳозирча ошкор қилмади. Бундан ташқари, томонлар кир ювиш машиналарини йиғиш, диллер марказлари, кабел маҳсулотларини етказиб бериш, Ўшда савдо-кўнгил очар марказини қуриш ва “Артель” техник мактабининг Қирғизистондаги филиалини қуришга келишиб олишди.

Шунингдек, 200 миллион АҚШ долларидан ортиқ маҳсулотларни етказиб бериш тўғрисида шартномалар имзоланди.

Иқтисодиёт вазирлиги хабарига кўра, бизнес-форум якунлари бўйича икки мамлакат автомобилсозлик фирмалари, заргарлик уюшмалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди. Ўзбекистонга шина, сув, мис, ўсимлик мойи, табиий тош ва травертин етказиб бериш борасида келишувларга эришилди.

Биринчи ўзбек-қирғиз бизнес-форуми 6 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтди. Унинг ишида икки мамлакатнинг 500 дан ортиқ тадбиркори иштирок этди. Қирғизистон Иқтисод вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмасини ошириш, эҳтиёжни ўрганиш вақирғиз ва ўзбек бозорини маркетинг тадқиқ қилишбилан боғлиқ масалалар форумнинг диққат марказида бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ота-онамнинг пенсиясидан лотереяга пул ушлаб қолишаяпти”

  "Мен Жиззах вилоят, Бахмал тумани Аламли МФЙда тураман, лекин ҳозир Россиядаман. Дадам ва аям пенсия оладилар, аммо улар билан гаплашганимда пенсияларидан 10 минг сўм ...

Нороликлардан сўнг абдулла арипов урганчга борди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Урганчдаги «Ашхобод» маҳалласида уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони жойида ўрганиш учун Хоразм вилоятига ташриф ...

“конвертация репетицияси” – тижорат банклари долларни бозор нархида олиб-сотишни бошлади

Жорий ҳафта Ўзбекистондаги айрим тижорат банклари синов тариқасида хориж валюталарини бозор нархида сотиб олиш ва сотиш амалиëтини бошлади. Озодлик суҳбатлашган мустақил ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400