Ӯзбекистон коллежларида ўқувчиларга пичоқ, циркуль ва линейкалар олиб юриш тақиқланди

Man threatening with pocket knife

Тошкент юридик коллежи ўқувчиси икки курсдошини пичоқлаганликда айбланиб ҳибсга олингани ортидан мамлакатдаги бутун коллежларда “ўқувчиларнинг совуқ қурол олиб юришига қарши” тадбирлар бошланди. Коллеж раҳбарига кўра¸эрталаб ўқувчиларни “шмон “ қилишга бир соат вақт сарфланмоқда.

Коллежларга совуқ қурол олиб кирилмаслиги ҳақида Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан махсус топшириқ бор, деб xабар қилинади.

Тошкент шаҳридаги коллеж ўқитувчиси ҳар куни эрталаб соат 7 дан то 8 яримгача коллежга келаëтган ўқувчиларни текширилаётганини айтди. “Охирги ўқувчи келгунига қадар. Ҳозир анча тузук бўлиб қолди. Икки кун олдин ўқувчиларнинг сумкасию чўнтакларидан пичоқ, кастет, бита (тўқмоқ) топилди¸ смартфонларидан эса порнографик ва жангари саҳналар акс этган видеолар чиққан эди”¸ – дейди суҳбатдош.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг коллежлар бўйича маъсул мулозимининг айтишича, шу кунларда коллежлар ўртасида ўтказилган “Олтин пичоқ” кўрик танловини тўхтатиш тавсияси берилган. Суҳбатдошга кўра¸ касб-ҳунар коллежлари ўртасида ўтказиладиган бу кўрик танлов ўсмирлар орасида “пичоқ культини” кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Фарғона вилоятидаги туризм ва сервис коллежининг маънавият бўйича раҳбар ўринбосарининг айтишича¸ “ўқувчилар орасида пичоқ олиб юриш одатига айланиб қолган”. Бу йил мамлакат колежларида бир неча қотилликлар содир этилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ учун олдиндан тўлаш қоидалари яна ўзгарди

1 мартдан электр энергияси ва табиий газ учун олдинган тўлов киритиш қоидалари ўзгарганди: тарифлар ўзгарганда кейинчалик қайта ҳисоблашларсиз олдиндан тўлов тўланадиган давр ...

Тошкент шаҳрига раҳимберди домла раҳмонов бош имом-хатиб бўлди

Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, ...

Бемаврид ажал қалбимизни тиғлади

Яна бир фожеа рўй берди. Яна бир ҳалокат ўзбекистонликларнинг руҳиятини сўндирди, кайфиятини талатум, кўнглини хонавайрон қилди. Яна бир даҳшатли хабар узоқ-узоқларда рўзғор ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400