Қозоғистон Ӯзбекистонга қӯшма иқтисодий зоналар ташкил этишни таклиф қилди

Бугун Тошкентда ӯтган қозоқ-ӯзбек бизнес форумида Қозоғистоннинг Ӯзбекистондаги элчиси Эрик Ӯтембоев қӯшма иқтисодий зона ташкил этиш зарурлиги тӯғрисида гапирди.

Эрик Ӯтембоев икки давлат ӯртасида иқтисодий алоқалар ривожланаётганини алоҳида таъкидлаган ҳолда Жанубий Қозоғистон, Қизилӯрда, Оқтӯбе, Манғистов йӯналишларида қӯшма кооперациялар ва саноат-иқтисодий зоналар ташкил этиш замон талаби эканини айтди.

Бундан ташқари, Эрик Ӯтембоев икки давлат раҳбарларининг икки мамлакат ӯртасидаги савдо оборотини 5 млрд. долларга етказишга доир олдинга қӯйилган вазифаларни бажаришнинг аҳамияти хусусида тӯхталди. “Икки давлат раҳбарлари кейинги йилда Қозоғистон ва Ӯзбекистон ӯртасидаги илк ката минтақалараро форум ӯтказиш вазифасини топширди.

Бундай катта форум икки давлат алоқалари тарихида илгари ҳеч қачон бӯлмаган. Форум доирасида Қозоғистоннинг 16 ҳокими ва Ӯзбекистоннинг 14 ҳокими минтақалараро ҳамжиҳатликни ривожланттириш бӯйича ӯзаро аниқ чора-тадбирлар хусусида битим тузадилар”, деди Қозоғистон Республикаси элчиси.

Дарҳақиқат азалий қардош икки давлат бир-бири билан нафақат иқтисодий соҳаларда, балки барча жабҳаларда ҳамкорликда фаолият юритиши лозим.

Афсуски, марҳум Ислом Каримов ҳатто ён қӯшнилар билан яқин алоқалар ӯрнатилишига қарши бӯлиб келди. Бунинг натижасида қардош халқлар ӯртасида алоқаларга жиддий дарз кетди.

Эндиликда узилган алоқаларни тиклаш Ӯзбекистон ва Қозоғистонгагина эмас, балки бошқа Марказий Осиё давлатлари учун самарали бӯлади.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аввалига ҳожатхона тозалади, кейин исломий авиакомпания очди

Асли банглашедлик Кази Шаифқур Раҳмон 11 ёшлигида, 1997 йилда унинг оиласи Буюк Британияга кўчиб ўтди. Унинг илк иши “Лондон сити” аэропортида ҳожатхона тозалаш бўлди. ...

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар учлигига кирди

Иқтисодий прогнозлашга ихтисослашган The Economist Intelligence Unit тадқиқот компанияси 2019 йилда истиқомат қилиш учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатини аниқлади. Тадқиқот 30 ...

Қозоғистон ӯзбекистонга қӯшма иқтисодий зоналар ташкил этишни таклиф қилди

Бугун Тошкентда ӯтган қозоқ-ӯзбек бизнес форумида Қозоғистоннинг Ӯзбекистондаги элчиси Эрик Ӯтембоев қӯшма иқтисодий зона ташкил этиш зарурлиги тӯғрисида гапирди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400