Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар учлигига кирди

Иқтисодий прогнозлашга ихтисослашган The Economist Intelligence Unit тадқиқот компанияси 2019 йилда истиқомат қилиш учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатини аниқлади. Тадқиқот 30 йилдан бери ҳар йили олиб борилади. Бу ҳақда Spotга таяниб Кун.уз  ёзмоқда.

Таҳлилчилар дунёдаги 133та шаҳарда нон ва биринчи эҳтиёж бўйича бошқа товарлар нархини таққослашди. Қиёсий таҳлилда Нью-Йоркда истиқомат қилиш нархи асос қилиб олинди, у жами 100 баллни ташкил этган.

Дастлабки учта ўринни бир вақтнинг ўзида учта шаҳар эгаллади – Париж, Гонконг ва Сингапур. Умуман олганда, дунёдаги энг қиммат шаҳарлар ўнталиги қуйидагича кўринишга эга:

  • 1. Сингапур (Сингапур)
    • 1. Париж (Франция)
    • 1. Гонконг (Хитой)
    • 4. Цюрих (Швейцария)
    • 5. Женева (Швейцария)
    • 5. Осака (Япония)
    • 7. Сеул (Жанубий Корея)
    • 7. Копенгаген (Дания)
    • 7. Нью-Йорк (АҚШ)
    • 10. Тель-Авив (Исроил)
    • 10. Лос-Анджелес (АҚШ)

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ҳаёт, одатда, энг қулай ва хавфсиз бўлган шаҳарларда қимматдир. Бу рўйхатдаги деярли барча шаҳар дунёда яшаш учун энг яхши жойлар рейтингига киритилган.

Аксинча, имкониятлар кам, сиёсат ёки иқтисодиёт билан муаммолар кузатилувчи жойларда истиқомат қилиш нисбатан арзон. Хусусан, Каракас (Венесуэла), Дамашқ (Сурия) ва Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарларга айланди.

Умуман олганда, дунёдаги энг арзон шаҳарлар рўйхати қуйидагича кўринишга эга:

  • 1. Каракас (Венесуэла)
    • 2. Дамашқ (Сурия)
    • 3. Тошкент (Ўзбекистон)
    • 4. Олмаота (Қозоғистон)
    • 5. Бангалор (Ҳиндистон)
    • 6. Карачи (Покистон)
    • 6. Лагос (Нигерия)
    • 7. Буэнос-Айрес (Аргентина)
    • 7. Ченнай (Ҳиндистон)
    • 8. Нью-Деҳли (Ҳиндистон)

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бой ва ўрта ҳолнинг ўнта фарқи

"Forbes” фикрича, АҚШнинг 400 нафар бойининг маблағи паст тоифадаги 150 млн. одамнинг маблағидан кўпроқ экан. Ўрта тоифадаги одамларга келадиган бўлсак, яқин 10 йил ичида ...

Ўзбекистон тожикистонга трактор етказиб беради

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Тожикистоннинг «Наусельмаш» ЁАЖ жамияти бошқаруви раиси билан учрашди. Бу ҳақда Sputnik ёзмоқда. «Ўзагротехсаноатхолдинг» матбуот ...

Коррупция илдизи йўқотилмаса, инвесторларни мамлакатдан узоқлаштиради

Яқин вақтга қадар бир неча ўн йиллик давомида Ўзбекистон дунёдаги энг ёпиқ ва ўз-ўзини изоляция қилган давлатлардан бири эди. Ўзбекистон - жадал ривожланувчи хусусий секторни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400