Тожикистондаги рейдга инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси тушди

“Фуқаро эркинликлари идораси” жамоатчилик ташкилоти баёнот бериб, асосан милиция ходимлари томонидан ўтказиладиган кузги “рейд” ҳақида маълум қилди. Таъкидланишича, ташкилот адвокати ва ҳуқуқшунос Дилшод Жўраев ўтган ҳафтада бу галги “рейд”да шахсан иштирок этган.

«Бу ҳодиса пойтахтдаги Сино туманида бўлиб ўтди. Уч нафар ҳамроҳи бўлган милиция капитани ёнимга келиб, ёшим нечадалигини сўради. Мен уларни синаб кўрмоқчи бўлдим. Ўзимни чақирув ёшидаги ўсмир сифатида кўрсатиш мақсадида 27ёшдаман дедим, аслида менинг ёшим 36да. Улар мени қўлимдан етаклаб ҳарбий комиссариатга олиб боришди ва у ерга ташлаб ўзлари кетишди. Ҳарбий комиссар менинг ҳақиқий ёшимни, қандай иш билан шуғулланишимни билгач узр сўради ва ҳеч кимга шикоят қилмаслигимни илтимос қилди», – дейди Дилшод Жўраев.

Унинг айтишича, ҳарбий комиссариатда худди ўзи сингари “рейд”га тушиб қолган бир неча ўсмирлар билан суҳбатлашган. Маълум бўлишича, чақирув компанияси бошланганидан бери “Фуқаро эркинликлари идораси”га ноқонуний усуллар билан армияга чақирилганларнинг қариндошларидан 12та ариза тушган.

“Фуқаро эркинликлари идораси” вакили Хуршида Раҳимованинг сўзларига қараганда, айрим маҳаллий маъмуриятлар ёшларни армияга чақиришда милиция ходимларини жалб қилади. У бунга мисол сифатида Сўғд вилоятининг Спитамен туман маъмурияти чиқарган қарорни келтирди. Бу қарорда ички ишлар органларига мурожаат қилиниб армияга чақирув режасини бажаришга ёрдам кўрсатиш сўралади.

«Бу каби қарорлар “Ҳарбий хизмат ва ҳарбий чақирув тўғрисида”ги Қонуннинг айрим моддаларига тўғри келмайди. Чақирув тўғрисида қоғоз олган ўсмир ҳарбий комиссариатга келмаган тақдирдагина, ҳарбий комиссар “бўйин товлаган”га чора кўриш мақсадида милицияга мурожат қилиши мумкин». Биздаги маълумотларга кўра, бу йил “рейдлар” анча кўпайган», – дейди Хуршида Раҳимова.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“касалхона деворларининг олдида хушсиз ётган одамга докторлар парво қилмади”

  0:01:44/0:02:01 Бевосита линк "Бу алкаш эмас! Иссиқда хушидан кетиб қолган одамдир, холос. Бу воқеанинг гувоҳи бўлдим. Тошкентда юзага келган ҳолатдир. 4-шаҳар ...

Кӯчада текширув, метрода текширув…

Ҳозирги кунда шаҳарда, кўча транспортида юриш кўп ҳолларда бироз қийинчиликлар келтитиб чиқаради. (more…)

Тиббиёт хамшираси ўзбекистонда 215-250 минг сўм маош билан 4 боласини ҳам боқиб яшай оладими?

Фото:ltlevante.com Косон тумани “Қуйи Оброн” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Ўзбекистон фуқароси Ачилова Дилшода Эгамбердиевна Қарши Тиббиёт коллежининг умумий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400