Путин Ўзбекистон билан қуроллар борасида музокаралар ўтказишни топширди

Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга Ўзбекистон билан ҳарбий маҳсулотларни мақсадли ишлатилишни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги битимни имзолаш масаласида музокаралар ўтказиш топшириғини берди. Бу фармойиш Россия ҳуқуқий ахборот давлат сайтида эълон қилинди.

«Россия ва Ўзбекистон ўртасида 2016 йил 29 ноябрда Россия ва Ўзбекистон томонидан ҳарбий-техника ҳамкорлигини ривожлантириш тўғрисидаги Шартнома доирасида етказиб бериладиган ҳарбий маҳсулотларни мақсадли ишлатилишни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги битимни имзолаш масаласида музокаралар ўтказиш борасидаги Россия ҳукуматининг таклифи қабул қилинсин», — дейилади ҳужжатда.

Фармойишга кўра, музокаралар якунлангач Россия ҳукуматига мазкур Битимини имзолаш юклатилди.

Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техника ҳамкорлигини ривожлантириш тўғрисидаги Шартнома Москвада 2016 йил29 ноябр куни имзоланган. Ҳужжат ўзаро ҳарбий мақсадли маҳсулотларни етказиб бериш тартибини белгилаб беради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўшлик ҳуқуқ фаоли миллатчилар жазоланишини талаб қилмоқда

  Ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Изатилло Раҳматуллаев. Ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Изатилло Раҳматуллаев ижтимоий тармоқларда миллий низо қўзғатиши мумкин бўлган шарҳларни қолдирган ...

Мажбурий меҳнат тарафдори эндиликда мажбурий меҳнатга қарши комиссия раҳбари

Сӯнгги бир йил давомида мамлакатимизда кадрлар сиёсатида қатор янгиликлар бӯлди.  Бир неча вазирлик ва идоралар раҳбарлари, раҳбар ӯринбосарлари, масъул шахслар ӯзгарди. Бир ...

Тошкентда “гаишникни” уриб юборишди

Жорий йилнинг 5 апрель куни Яшнобод туманида яшовчи фуқаро “Спарк” машинасида Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимини уриб юборган. Бу ҳақда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400