Сӯнгги бир йил давомида мамлакатимизда кадрлар сиёсатида қатор янгиликлар бӯлди. Бир неча вазирлик ва идоралар раҳбарлари, раҳбар ӯринбосарлари, масъул шахслар ӯзгарди. Бир қатор ташкилотларга ӯз соҳасининг ҳақиқий билимдони раҳбарликка тайинланган бӯлса, айрим соҳаларга мутахассис бӯлмаган кадрлар, шунингдек, бир пайтлар эгаллаб турган мансабини суистеъмол қилган, жиноий ишлар фигурантлари бӯлган шахслар тайинланди. Буни юртдошларимиз билиб, сезиб, ҳис қилиб турибди.
Куни кеча кишини ӯйлантириб қӯядиган яна бир янгилик эълон қилинди. Мажбурий меҳнат тарафдори бӯлган сенатор Светлана Ортиқова Мажбурий меҳнатга қарши комиссия раҳбари бӯлиб тайинланди.
Ортиқова ӯзининг мажбурий меҳнат тарафдори эканини жорий йилнинг июль ойида Халқаро пресс-клуб ва «Биз учун муҳим» ҳамкорлигида ўтказилган Олий Мажлис Сенати аъзоларининг ярим йиллик фаолиятига бағишланган учрашувда журналистларга билдирган эди.
Ўшанда сенатор журналистнинг ўқитувчилар, шифокорлар ва мактабгача таълим муассасалари ходимларининг кўча тозалаш ишларига жалб этилишига доир саволига: «Сиз билан биз яшайдиган ернинг юзини сиз билан биз тозаламасак, ташқаридан келган одам тозалаб берадими? Тошкентда чиқинди ташийдиган махсус автомобиллар тўлиб кетиб, чиқиндиларни ташишга улгура олмаяпти. Тозалаш ишларини ҳам кимдир қилиши керак-ку?», деб жавоб қайтарганди.
Энди эса, мажбурий меҳнатни қӯллаб-қувватлаган, тарафдори бӯлган сенатор Мажбурий меҳнатга қарши комиссия раҳбари.
Қойил! Бу нимани англатади? Ҳукуматдагиларнинг ҳар бир раҳбар позициясига нисбатан боқибеғамлигиними ёки эътиборсизлигиними? Ёхуд амалдорлар бу орқали бундан кейин ҳам мажбурий меҳнат давом этади, қарор қоғозда қолади демоқчими?
Муаллиф: Рўзибой Азимий