Қозоғистон Қирғизистондан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилишини тақиқлади

Қозоғистон “техник регламентлар талаблари бузилаётгани сабабли” Қирғизистондаги бир нечта компанияларнинг озиқовқат маҳсулотларини олиб кириш ва сотишни тақиқлади. Бу ҳақда 10 ноябр куни бўлиб ўтган брифингда бош санитар врач Жандарбек Бекшин маълум қилди.

“Ақ-Сут” каби ишлаб чиқарувчилар томонидан қоида бузилишлари мунтазам кузатилмоқда – биз бугун уларга сут маҳсулотларини олиб киришларини тақиқладик. Шунингдек, “Куликовский” қандолатчилик уйининг ҳам тегишли кўрсаткичларга мос келмайдиган маҳсулотларини олиб кириш тақиқланди. Биз тадбиркор Эмилга Голландия пишлоғини олиб киришни тақиқладик. Бугунги кунда бу маҳсулот кўплаб кўрсаткичлар бўйича техник регламент талабларига мос келмайди”, – деди Бекшин.

Маҳаллий ахборот агентликларнинг маълум қилишича, Жандарбек Бекшин баёнот бериб Қирғизистондан олиб келинаётган маҳсулотларнинг сифати пастлигини айтган. Бекшиннинг сўзларига қараганда, ўтган йили Қирғизистондан олиб келинган маҳсулотларнинг 4 фоизи талабларга мос келмаган, бу йил бу рақам 10 фоизга яқин бўлди.

Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги маълумотларига кўра,21 октябрдан 28 октябрга қадар Қозоғистон Қирғизистондан олиб келинаётган 100 тонна маҳсулотни қоида бузилишлари сабаб киритмаган. 10 октябрдан бошлаб Қозоғистон Қирғизистон билан чегара назоратини кучайтирди, бу ўз навбатида ўтиш пунктларида тирбандликларни келтириб чиқарди. Чегара назоратини изоҳлаган Остона контрабандага қарши кураш олиб борилаётганини айтади. Бишкек эса, ўз навбатида Қозоғистон томони «суньий тўсиқ» яратаётганини айтади.

Чегарадаги вазият борасидаги Бишкекнинг мурожаати 10 ноябрь куни Женевада Жахон Савдо ташкилоти томонидан кўриб чиқилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сирдарёда мол ўғрилари мол бозорда қўлга олинди

Сирдарё вилояти Гулистон шахар Улуғ йўл махалласида яшовчи Э.З. ўзини жиноий шериклари билан биргаликда Гулистон шахар худудида яшовчи фуқароларни чорва-молларини ўғирлаб, ...

Президент халқ дарди билан яшаши керак !.

Мен хайвон эмасман, мен ақлли мавжудод бўлган инсон сифатида ўз фикримни ҳар доим билдиришга хақлиман !!!. Президент халқ дарди билан яшаши керак !. Ҳа бизнинг президентимиз ...

Ҳокимлар одамлар билан гаплашишни билмайди

Президент Шавкат Мирзиёев кеча иқтисодиёт соҳаси бўйича йиғилиш ўтказган ва унда ҳокимларнинг халқ билан мулоқот қилиш маданиятига ҳам тўхталиб ўтган. "Ҳокимларимизда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400