Ўзбекистон ЖСТга кириши борасида баёнот берди

Ўзбекистон Жаҳон Савдо ташкилоти(ЖСТ)га кириши борасидаги фаолиятини тиклайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Сеулда бўлиб ўтган бизнесфорумда маълум қилди.

«Биз яна Жаҳон Савдо ташкилотига кириш борасидаги ишимизни тикладик», – дея баёнот берди Мирзиёев. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Корея ЖСТга қўшилиш масаласидаги ҳамкорликда қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишни режалаштирмоқда.

«Биз бу борада ҳужжат имзолаган давлатлар орасида Корея биринчисидир. Бундан ташқари кореялик ҳамкорлар билан ўзаро савдо хажмининг ўсишини яхшилашборасидаги имкониятлар ишлаб чиқилмоқда», – деди Мирзиёев.

Ташриф доирасида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо Ташкилотига киришига Корея Республикасининг ёрдам кўрсатишига қаратилган, шу жумладан ташкилотга қўшилиш оқибатларини баҳолаш, миллий қонунчиликни ЖСТ битими талабларигамувоффиқ экспертизадан ўтказиш, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идораларга техник маслаҳат ва эксперт кўмаги бериш масаласида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида меморандум ва «Йўл харитаси» имзоланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

40 ёшдан ошганларга иш йўқми?

“Ишга қабул қиламиз, фақат 25 ёшдан 40 ёшгача!” Бу нимани англатади. Бу албатта, 40 ёшдан ошганлар бизни безовта қилмасин, иш сўраб келмасин деган маънода. Ҳеч ўйлаб ...

Япония ўзбекистонга $1,132 млн.лик грантлар ажратди

Япония ҳукумати “Кичик миқёсдаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам бериш” дастури доирасида Ўзбекистонга умумий қиймати $1,132 млн. бўлган 11 та янги грантлар ажратди. ...

Авуарлар

АВУАРЛАР (франц. avoir — мулк)   Фото:sravni.ru 1) банкнинг тўловлар тўланадиган ва  мажбуриятлар қопланадиган маблағлари  (чек,  вексель,  пул  ўтказмалари,  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400