Швеция чиқиндисиз қолибди

Яқиндагина шов-шувга сабаб бўлган янгилик, Швеция хукумати ўзларида чиқинди қолмаганидан, қўшни давлатлардан олиб келишаётган экан. Тасаввур қилаяпсизми, бутун дунё чиқиндини қаерга йўқотишни билмай турган вақтда, кимдур утилизация системасини шунчалик уддасидан чиқибди.

Швеция аҳолисида чиқиндиларни тартибга солиш шунчалик шакилланиб улгурганки, биронта шиша синиғи, биронта картон парчаси бекор кетмайди. Барчаси яна қайта ишлатишга ёки ёқилғи сифатида ишлатишга кетади.

Хар бир хоадонда, 6-7 турдаги ахлат қутилари бор. Пластик, қоғоз, металл ва шишани хар бирига алоҳида қути. Хатто Стокҳолмлик кичкинагина бола хам билади конфет қоғозини қайси қутига ташлаш кераклигини. Боғча ва мактабларда чиқиндини тўғри тартибга солиш ўргатилади. Нотўғрисига жарима бор.

Яқиндан Швецияда бузулаётган эски биноларни хам қайта ишлаш тартиби йўлга қўйилди. Деконструкцияга тушган бино деворлари махсус техника ёрдамида қисмларга ажратилиб, махсус станцияларда қайта ишлангач яна қайта қурилишга ишлатиб юборилади.

Пластик ва темир-терсак учун пул хам берилади. (Албатта бунисини ўзимизда хам билиб қолишган. Хар холда баклажка-ю, металломни цехлар сотиб оляпти).

Муддати ўтган дорилар, ишлатилган шприц ва системаларни дорихонага топширишади.

Чиқиндини ташиш, 1961 йилда қурилган, ер ости ўтказгич орқали ташилади. Бу ўтказгични асосий қисми ер остида, аҳоли фақат устки қисмини кўради.

Шу тартиб сабали Швецияда фақат 7% чиқинди ахлатхонадан жой олади ва экологияни ифлосланиши хам бор йўғи 1% ташкил этади.

Муаллиф: Сардор Тоиржонович

Мақола муаллифнинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонадаги болалар боғчасининг 11 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланди

25 октябрь куни Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг берган хабарига кўра, Фарғона шаҳар 9-сонли мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган 11 нафар ...

Ўзбекистон дорихоналарида видео кузатув камералари бўлиши шарт

Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4438-сон, 06.09.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” ...

Hrw ўзбекистон расмийларини ёзувчи–диссидентни озод этишга чақирди

Ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи Human Rights Watch (HRW) ташкилоти ўзбек диссидент- ёзувчиси Нурилло Отахонов (Нурулло Муҳаммад Рауфхон)нинг ҳибсга олинишидан ташвишга ...