Хушхабар! Сиёсий тутқун Исроилжон Холдоров озодликка чиқди

Муҳолиф сиёсатчи маҳбус Исроилжон Холдоров Тошкент вилоятида жойлашган 64/68-сонли колониядан озод этилди.

Бугун муҳолифатчи ва инсон ҳуқуқлари фаоли Исроилжон Холдоров Андижонда ўз оиласи даврасида. Кеча, 21 февралда колониядан қилинган телефон қўнғироғидан сўнг унинг ўғли отасини кутиб олишга борди ва биргаликда уйга қайтиб келишди.  Унинг соғлиғи яхши. Кайфияти кўтаринки.

Исроилжон Холдоров аввал “Бирлик” Халқ харакати ва кейинчалик “Эрк” партяисининг фаоли бўлган. У 2006 йилнинг 10 июлида Қирғизистон Жанубидаги Ўш шаҳрида қўлга олинган. Андижон вилояти суди томонидан конституциявий тузумга тажовуз ҳамда давлат чегараларини ғайриқонуний равишда кесиб ўтишда айбланиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Фақат биринчи чиқарилган муддат тугаши билан Холдоровга берилган жазо яна икки марта узайтирилди ва фаол ўз умрининг 12 йилини қамоқхоналарда ўтказди.

Исроилжон Холдаров озодликка чиққач амалдаги президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирда ва унга омадлар тилади.

У шунингдек Тошкентдаги хорижий элчихоналарга,   Хьюман Райтс Вотч, Эмнести Интернешнл, Фронт Лайн, «Эрк» партиясининг бош котиби Отаназар Ориповга, «Бирдамлик» партиясининг лидери  Баходир Чориевга, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари  Васила Иноятова, Абдурахмон Ташанов, Мўтабар Тажибаева ва бошқа ҳамкасбларига унинг озод бўлишига қўшган хиссалари ҳамда кўрсатган моддий ёрдамлари учун ташаккур айтди.

Муаллиф: Саиджаҳон Зайнобиддинов 

«Апелляция» ҳуқуқни ҳимоя қилиш жамияти раиси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Косонсойда фермернинг 23 ёшли ўғли ҳокимликнинг мажлисидан сўнг ўз жонига қасд қилди

Наманган вилоят, Косонсой туманидаги Қўқимбой қишлоғида яшаган 23 яшар Ш.А. 9 январь куни ўз уйининг молхонасида осилган ҳолда топилган. Иллюстратив фото Ш.А лицейни ...

Тожикистонлик таксичилар йўловчиларига ўпишишни тақиқлади

Тожикистон пойтахти Душанбедаги такси ҳайдовчилар ўз автомобилларида ўпишиш, қучоқлашиш ва бошқа “номуносиб” қилиқларни тақиқлади. Улар машиналарига йўловчиларнинг чекиши, ...

Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган 1014 дона дарахт аниқланди

Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган дарахтларни аниқлаш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича инвентаризация ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ...